Жорий йилнинг 23-октябрь 2023 йил санасида "Алишер Навоий" жомий масжидида Умра сафарига кетувчи зиёратчиларимиз учун навбатдаги машғулот дарси бўлиб ўтди. ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхановалар, Умра сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, шунингдек хожи аяларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Зиёратчи хотин-қизларимиз бу борада ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли бўлган жавобларни олдилар.
2023-йил, 21-октябр.
Зарафшон маҳалласида хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. ҳоким ёрдамчиси Бобоназаров З. отинойи биргаликда октябр ойида маҳалламиз оилаларига давлат томонидан берилган моддий кўмакни кўриб чиқдик.
Тойиров Ш.--тикув машинаси, кредит асосида,
Эргашева Н.- Иссиқхона қуриш учун кредит (Ёшлар дафтарида туради),
Ўроқова Г.-тикиш машинаси субсидия асосида.
Оилаларни айланиб, шароитини ўрганиш давомида аҳолимизнинг шукроналик туйғулари ифодасини кўрдик. Соғлом турмуш тарзида яшаётгани, тинч юрт шукронаси, инсонга давлат томонидан эътибор қаратилаётгани учун ҳам миннатдорлигининг гувоҳи бўлдик. Инсонлар моддияти тикланиб бориш жараёни давом этади. Келгуси ойларда ҳам бир қанча оилаларга ёрдам бериш режада бор. Халқимиз тинч--юрт тинч. Шу тамойил учун хизматда бўлиш юртни севганлар учун роҳат. Аллоҳдан мадад сўраб эл хизматида бўлаверамиз.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
23.10.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "Олтин водий"МФЙ 31-уй 2-хонадонда таъзия муносабати билан йиғилган маҳалла аёллари билан маҳалла отинойиси Х.Худжиярова "Таъзия одоблари", " "Майитга етиб борадиган савоб амаллар", "Бидъат-хурофотлардан сақланиш", "Майитни ювиш ва кафанлаш", "Ирофгарчиликка йўл қўймаслик", "Динда 7,20, 40, йил берди, аза очди маросимлари йўқлиги", "Мусибат етганида сабр қилиш фазилати ва маййитга оҳу афғон қилиб йиғлашнинг зарари" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Зарафшон шаҳар "Наврўз"МФЙ 7- уй 22-хонадонда йиғилган маҳалла хотин-қизлари билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова "Қўшничилик одоблари ", "Аёллик шаъни, иффати ва кийиниш маданияти", "Оилада қайнона муносабатлари", "Ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар",
"Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари", "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби, мотуридийлик таълимоти асосида, миллий ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш", "Ёш қизларимиз тарбияси", "Боқимандалик кайфиятига чек қўйиш",, "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Тўй ва марака маросимларни қисқартириш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Сарбозор маҳалласида истиқомат қилувчи Эшназаровлар оиласининг ижтимоий ёрдам сўраб юқори ташкилотларга қилган аризасини ўрганиш мақсадида мазкур хонадонда бўлдик. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Т.Эргашева , маҳалла раиси Ж.Мавлонов, маҳалла хотин - қизлар фаоли М. Йўлдошева, отинойи К.Жабборова, ёшлар етакчиси С.Муродуллаев Давриқўрғон-2 кўчабошиси Ё. Ҳамроевлар бориб вазиятни ўргандик. Бу хонадон 2019 йилдан буён ҳар йили ҳар бир имтиёздан фойдаланиб келаётгани, талаблари кундан кунга ошиб бораётгани қайд этилди. Ҳозирги сўров бўйича далолатнома тузилиб, иморатнинг томи шиферлаб берилиши , бошқа талабларига лимит етмаслиги тушунтирилди. Уларга ўхшаган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар кўплиги , барчасигаям бирдай ёрдам бериш кераклиги, тинч , осойишта юртда яшаб ,шунча имтиёзларга эга бўлаётганлигининг шукрини қилиш кераклиги айтиб ўтилди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
Навоий шаҳар "Буюм" бозорида ва "Саховат" деҳқон бозорида" Хохлаганини азиз, хохлаганини хор этади" ва "Оилада эркакнинг ўрни" мавзуларида маъруза қилинди. Отинойи Ф. Матчанова.
22 10 2023 санасида Оқ олтин маҳалла хотин-қизлар фаоли Ш. Фозилова билан биргаликда "Олтин водий" кўчасида яшовчи аёллар билан "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча соҳаларда, амалга оширилаётган ислоҳотлар," "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш," "Шукуроналик" мавзуларда суҳбат олиб борилиб, туй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам, миллий урф одатларга мос равишда турли бидъат-хурофатларга, ирим-сиримларга чек қўйган ҳолда ўтказиш "лозимлиги ҳақида аёлларга тушунчалар бериб ўтилди. Оқ олтин маҳалла отинойиси Хакиева Ойсара.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги