Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

3-10-2023, 22:14 admin Янгиликлар 173

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Навоий шаҳар Бунёдкор мфй га қарашли 8/45 да истиқомат қилаётган келин Раҳматуллаева Мадина, турмуш ўртоғи Худайбердиев Жасур ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан. Арзимаган сабаблар билан ажралишгача борган. Маҳалла фаоллари билан бориб оила муқаддас даргоҳ фарзандлар ота онаси билан бирга ўсиши лозимлиги. Фарзанд тарбияси ота-она зиммасида эканлиги айтиб ўтилди. Болалар турли оқимларга қараб кетишига ота-она сабабчи бўлиши гапирилди. Панду насиҳатлардан сўнг оилага вақт берилди.
Рўзиева. Х
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 3-октябр санасида Хатирчи туман Годой Селкен жомеъ масжидида отинойларнинг новбатдаги маърифат дарси бўлди. 24 та отинойи иштирок этди.
Туман бош имом хатиби М. Юнусов сўзга чиқиб, Робиъул аввал ойиниг фазилатлари ҳақида тушунча бердилар. Отинойларимизнинг олдида турган имтихонлардан яхши ўтиши учун билимли бўлиш, изланиш, кўпроқ китоб ўқиш кераклигини тушунтириб ўтдилар. Туман дин ишлари буйинча иш бошқарувчи М.Отақулов отинойларимизнинг тарғибот ишларида иштирок этиши, олиб бораётган ишлари, камчиликлари ва ютуқлари ҳақида гапирдилар. Туман бош отинойси олиб бораётган ҳар бир иш режа асосида олиб борилиш кераклиги, мфй хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда иш юритишимиз кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Миллий урф -одатларга амал қилиш кераклиги, бидъат ва хурофатлардан эҳтиёт бўлиш кераклиги, соғлом турмуш, оила тинчлиги ҳақида тўғри йўналтириш кераклиги тушунтирилди. Отинойлар ҳам ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб, тажриба алмашдилар.
Хатирчи туман бош отинойси Раззақова Раъно.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Қизилтепа тумани "Яшна обод" маҳалласи Манғит қишлоғидаги аёллар билан "Мавлуди" шариф маросимида, у зотга саловатлар айтишнинг фазилатлари ҳақида аёлларимизга тушунча бердим.

Қизилтепа тумани "Бўстон" мфй отинойиси: Нарзиева. Н
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Қизилтепа тумани Хомработ
Маҳалласида "Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла" тамойили асосида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан хонадонларда бўлиб, ободонлаштириш, тозалик, саранжом-саришталик мавзусида тарғибот ишлари олиб борилди.

"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 3 октябр санасида Кармана тумани "Буюк ипак йўли" мфй ипак кўчаси 25 /1 хонадонда яшовчи Бозоровлар хонадонида оилавий жанжал туфайли ажрим ёқасига келиб қолган. Буларни яраштириш учун МФЙ раиси Жумаева , мфй отинойиси Хусенова. маҳалла фаоли Эргашова, ва оила бошлиғи қатнашди Яраштириш жараёнида диний хам дунёвий тушунчалар берилди, келинимиз томонидан кечирилмаётган холатлар рўй берганлиги туфайли келинимизнинг ота оналари билан қайта яраштирув учун вақт белгиланди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Усқудуқ туманида Навоий вилоятида жойлашган Олий таълимда ўқиётган кизларимизга, ота-оналарини ҳурмат қилиши,ва уларнинг келажакда ишончини козонадиган  касб эгалари бўлиши хақида сухбатлашдик. Кийиниш маданияти одоб-ахлоқ илм йўлида қилинаётган саъйи ҳаракатлари тўғрисида сўзлашдик, уларнинг фикрлари билан танишдик.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 3-октябр санасида Хатирчи тумани "Уч тепа" маҳалласида аёллар билан суҳбат ўтказилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, шароитлар, ҳақида суҳбатлашдик.

Уч тепа мфй отинойиси Аюпова Рахимахон.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Нурота тумани Ғозғон шаҳар "Шайхон" маҳалла отинойиси Н. Нурова аёллар орасида "Қўшничилик муносабатлари"," Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Ёш авлодни Ватанга, жамиятга муҳаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш"," Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларда суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Тараққиёт"мфй" Шижоат кўчаси 612- хонадонда яшовчи Собиров Миршод ҳамда Кармана туман "Хўжа-Хисрав"мфйда яшовчи Мухаммеджонова Зариналарнинг яраштириш мухокамаси бўлди. Иккала томон ҳам ўзини гапини мақуллаб, жанжалнинг охири кўринмайди.Хулоса эр ва хотин келишиб олиши учун вақт берилди ва" Оила муқаддас"даргоҳ эканлиги тушунтирилди. Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурханова, отинойи Г. Усмонова ва Ш.Сувонова.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш