Жорий йил 30 январь 2023 йил Навоий шахар тиббиёт коллежи устоз ўқитувчилари ва ўқувчи қизлари иштирокида маънавият ма'рифат тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда ЎМИ вилоят бош имом хатиби, хотин-қизлат масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, психолог ва манавият ўеитувчилари, ўқувчи қизлари, махалла хожионалари иштирок этдилар.Тадбир хотин - қизларимизнинг жамиятдаги ўрни, ахлоқ одоби, диний ва миллий қадриятларимизни асраш авайлаш, кийиниш одоблари, эрта никоҳнинг оқибатлари, қайнона келин муносабатлари тўғрисида бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавоблар олдилар.
Жорий йил 30 январь санаси куни Алишер Наврй жомий масжидида М. исмли қизимизни оилавий масаласи кўриб чиқилди. Аёл тақволи лекин турмуш ўртоғи мунтазам равишда спиртли ичимлик ичиб келган, аёли ва болаларини нафақасини қилмай қўйган, натижада аёл эрини куфрда айлаб ажралишга қарор қилган. Бу аёлни фикри, ақидаси тўғри эмаслиги, куфр борасида ихтиёт бўлиш кераклиги, инсон гунохи билан диндан чиқмаслиги балки гуноҳкор бўлиши ва албатта сабр қилса Аллоҳнинг мукофотига эришиши тушунтирилди. Аёл чиқарган қарори нотўғри эканлиги, эрнинг ҳаққи, шукр ва сабрда бўлиш кераклигини тушуниб етди ва эри билан келишиб яшашга сўз берди
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги