Зарафшон шахар "Юлдуз" МФЙ 19-кичик туман "Меъморлар" кўчаси 52-уйда яшаётган Муҳаммадиев Аслон ва Кенжаева Дилнозаларнинг оилавий ажрими сабаби Аслоннинг Х... исмли аёл билан яшаётгани , Дилноза билан 2 қизини уйдан ҳайдаб чиқарганлиги аниқланди. Аслон Дилнозага 3 талоқ бергани , у билан умуман яшашни хохламаслигини, Х... билан бахтли яшаётганини билдирди. Бу билан ўзининг инсонлик, оталик сифати йўқлигини, ичкиликка берилиб, Аллоҳдан узоқлашиб охиратни унутганини намойиш қилди.
Махалла отинойиси С. Ахамиятова Аслонга Аллоҳга қайтиб , тавба қилиб ўз оиласининг таъминоти ва қизлари келажаги ҳақида қайғуриши лозимлигини маслаҳат берди.
Акс ҳолда, қилган гуноҳлари учун Аллоҳ хузурида жавоб бериб қилмишларига пушаймон бўлиши муқаррарлигини уқтирди .
Дилнозага қизлари тарбиясига мустаҳкам бўлиб, сабр ва ақл билан яшаши лозимлиги тушунтирилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги