Бугун 25-ноябрь куни Учқудуқ туман "ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжидида тумандаги расмий отинойиларга туман бош имом хатиби ноиби Жуманов С. навбатдаги дарс машғулотларини ўтиб берди.
#ЖАҲОЛАТГА_ҚАРШИ #МАЪРИФАТ
Тадбир хусусида
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ" маданият саройида Учқудуқ саноат техникуми ўқувчи-ёшларининг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат“ мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман Дин ишлари бўйича бош мутахассис Б.Каримов, “Қизилқум“ жомеъ масжиди ноиб имоми С.Жуманов, туман ҳокимлиги Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаева, Учқудуқ туман ИИБ профилактика инспектори, туман “Қизилқум” жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин қизлар бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова, Учқудуқ саноат техникуми директори Ш.Назаров ва техникум педагог ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Меҳмонлар тадбир иштирокчиларига бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, эстремистик мафкура ва ғоялар ижтимоий тармоқлар, видеороликлар ва ноқонуний адабиётларнинг тарқалишининг олдини олиш, уларнинг салбий таъсири ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Тадбир сўнгида “Алдов қурбони бўлманг“ номли видеоролик намойиш этилди.
Ассалому алайкум. Айни пайт куз фазлидир. Шунинг учун хазонрезгилардан хонадонимиз ва уй атроф муҳитимизни тоза ва пок тутишлигимиз ҳақида тушунтириш иши олиб бордим. Тоза ва пок ҳовлида, уйимизга барака келишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтганликлари ва шунга амал қилишлигимиз суннат амали эканлигини айтдим. Буюк ипак йўли мфй отинойи Қ. Нўмонова
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги