"9-май Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Қосим Шайх жоме масжиди жамоаси томонидан ёши улуғ кексалар ҳолидан хабар олинди.
@shayxazizon
Хатирчи туман Қорача мфй 9-май хотира ва қадирлаш куни мўносабати билан хонадонларга бордим Рашидовлар хонадонида бўлиб беморларга шифо сўрадик борганимдан жўда хурсанд бўлди, қўлини дўога очиб юртимизга тинчлик омонлик тилади беморларнинг дардига шифо тилаб дуо қилдилар биз ҳам барча кексаларимизга ва беморларимизнинг дардига Аллоҳдан шифо сўрадик.
Отинойи Разоқова Раъно.
Нурота туманида фаолият юритаётган отинойилар кексалар холидан хабар олиб уларни дилини хушнуд этиб совға саломлар улашдилар, озгина эътибор кексаларни кўнглини тоғдек кўтариб юборди.
Инсонни ҳаётлигида хотирлаш, эъзозлаш энг яхши амалдир. Айниқса беморлик, синовлар сабаб қишлоқдан ажралиб қолганлардан кўнгил сўрашнинг савоби улуғ. Зарафшон маҳалласида яшовчи Тўрақулов А. ёшлигида тракторда авария сабаб юролмай қолган. 20 йилдан бери ногиронлик аравачасида юради. Оиласидагилар унинг кўнгил ўксишига йўл қўймай иззат қилиб яшаб келишмоқда. Биз ҳам бугунги Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб қўлдан келганча эҳсон қилиб келдик. Онаси ва Йигит дуо қилиб қолдилар. Биз ҳам синовли ҳаётда сабр тилаб қайтдик.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Кармана тумани Жалойир МФЙ Қўйи боғ кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мустафоева Хафиза аяни,ҳамда Мустафоев Омонгул аянинг холидан хабар олинди, . "Хотира куни " Билан табриклашди.
Жалойир мфйотинойиси Тўраев Норгул.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги