Бугун 19.11.2021 куни соат 9.00да Навоий давлат кончилик институтининг Кимё-металлургия факультетининг 127-аудиториясида институтнинг талаба қизлари, профессор-ўқитувчилари, ИИБ ходимлари, турли ташкилот ходимлари иштирокида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз" мавзусида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова ҳам иштирок этдилар. У.Холова "Тазйиқ ва зўравонсиз ҳаётни тасаввур этамиз" мавзусида талаба қизларимизга маъруза қилди. Ўз маърузаларига қўшимча қилиб "Ёш келинларнинг бурч ва вазифалари, қайнона-келин муносабатлари, оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатлар, фарзанд тарбияси, бидъат хирофотларни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш, зўравонликни олдини олиш, муoмaла маданияти, кийиниш маданияти" мавзуларида ҳам маърузалар қилиб ўтдилар. Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги