Нурота тумани "ТУРКО"маҳалласи аҳолиси орасида вакцина қабул қилиш масаласида тушунтириш сухбатлари ўтказилди ва кўплаб аҳоли эмланишга жалб этилди.
Қизилтепа туманида олиб бориладиган тарғибот гуруҳини ишларини текшириш учун вилоят ҳоким ӯринбосари Мусурмановнинг ёрдамчиси Раъно опа Шербӯтаева ва тарғибот гуруҳи раҳбари Саодат опа отинойиларимизни олиб борадиган ишларини текшириб чиқдилар, ва керакли маслаҳатларини бердилар
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида тумандаги саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар оила фарзандларини суннат тўйи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман бош имом хатиби, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари ҳамда болажонларнинг ота-оналари, қариндошлари иштирок этишди. Тадбир доираси болажонларга совғалар ҳам улашилди.
Нурота тумани бош имом хатиби Атоев Отабек
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги