Сигарет ҳаромми

11-05-2025, 10:00 admin Мақолалар 40

Бир кашанда савол берди:- "Домла, сигарет ҳалолми, ёки ҳаромми?"
Домла деди:
"Сиз ухлаб ётганингизда чекасизми"?
" Йўқ, бир пайтни ўзида ҳам ухлаб, ҳам чекиб бўлмайди".
--"Овқат еб туриб чекаверасизми"?
--"Йўқ албатта".
--"Сув ичаётиб чекасизми"?
--"Йўғе домла, ҳам ичиб, ҳам чекиб бўлмайдику.!
--"Ҳожатхонада чекасизми"?
--"Ҳа".
--"Мана, саволингизга жавобни ўзингиз топдингиз...

Ҳурматли чекувчилар жамоаси, сиз ошхонада ҳам, хобхонада ҳам, автоуловда ҳам, жамоат жойларида ҳам ҳатто ҳожатхонада ҳам чекаверасизки, азбаройи тамаки тутуни ҳидидан ўша жойларга кириш мушкул.
Чекувчилар ўзларини заҳарлаганлари етмагандек, болалар ва чекмайдиган кишиларга озор берадилар. Бу ярамас одат гуноҳдир.
Ҳар қандай исроф ҳаром бўлганидек, пешона тери билан топилган пулни жисмингизга, иқтисодингизга, чўнтагингизга етадиган зарари ҳам исрофдир.
Йиллар аро сигарет ва носга қилинган чиқимни бир ҳисоблаб кўрингчи... Дод деворасиз-а, шундайми? Шу исроф қилинган пулга рўзғор учун нималар қилсангиз бўлар эди-я.
Энди бошқа бир зарарига назар ташлайлик: Бир киши ўғлини уйлантираётган экан. Хотини--"Дадаси сизга айтадиган бир истиҳолали гапим бор"--дебди.
--"Айтавер хотин, нима дейсан"?
--"Айтаман-у, сизни хафа қилиб қўяманми дейманда"!
--"Шунча йил бирга яшаб бирор марта хафа қилмагансан-у, энди хафа қилармидинг. Гапиравер хотин".
--Дадаси, яқинда ўғлимизни уйлантираяпмиз. Мен кўрган азобни келинимиз кўрмасин дейманда.
--Ия, мендан нима зулм кўрдинг, очиқроқ гапир ахир.
--Келиним ўғлимизга тескари ўгирилиб ётмасин дейманда, оғзидан келадиган "хушбўй"ҳиддан озорланиб. Дадаси айтинг ўғлимиз чекишни ташласин!
(Кашандаларнинг аёлларига Аллоҳ сабр берсин)
Чекувчининг оғзидан келадиган нос ва тамаки ҳиди ўзига сезилмайдида. Бу киши ўғлига чекмасликни буюриб, ўзи ҳам чекишни ташлаган экан. Аёлининг гапи таъсир қилибди, таъсир қилмайдиганлар бисёр...
Тишни сарғайиб кетиши ва тўкилиб кетиши, ва яна оғиз бўшлиғидаги таъм сезги ҳужайраларини ўлиши оқибатида еган-ичганини мазасини билмаслиги етмаганидек, инсоннинг ўпка, ошқозон, юрак ва бошқа ички аъзоларининг касалланишига сабаб бўладиган заҳриқотилку бу...
Шу ўринда бир лирик қочирим, ярим ҳазил:
Мен сигарет чекувчилардан кўра нос чекувчиларни яхши кўраман. Чунки носкашлар билан ўпишмасангиз бас, зарари тегмайди...
Тавсия: Чекишни ташлаш учун иродангиз кучли бўлиб, атрофингиздагиларга озор беришдан Худодан қўрқсангиз кифоя.Бу ярамас одатдан осонгина воз кечасиз иншааллоҳ.
Азизлар, ҳаммамиз ҳам Аллоҳнинг синовидамиз. Илоҳий буйруққа амал қилиб, қайтариқларидан қайтиб, вақтинчагина берилган умрни яхши, гўзал, чиройли ва ширин- тотли мандуб амаллар билан якунлашимиз керак. Шундагина Аллоҳ таоло сизу-биздан рози бўлгусидир иншааллоҳ.!


Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом-
хатиби Ҳазрат ИСМОИЛОВ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш