Ислом дини таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади. Оила жамият биносининг бир ғишти. Агар бинонинг ғиштлари пишиқ бўлса, бино мустаҳкам бўлади. Акси бўлса, бундай бино қулашга маҳкум. Айнан шунинг учун динимизда оила масаласига жиддий эътибор қаратилади. Оиланинг мустаҳқамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр- муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун исломда ўзига хос қонун қоидалар жорий қилиб қўйилган. Оилада эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос бурч ва вазифалар юклатилган. Бир- бирининг устидаги ҳақ- ҳуқуқлари белгилаб берилган. Агар эр-хотин муносабатларида белгилаб берилган қоидаларга амал қилинса, шубҳасиз бундай оила бахту саодат маконига айланади.
Омадли никоҳ бу катта уй, идеал аёл, миллион доллар ёки қиммат машина эмас.
Юқорида санаб ўтилган барча нарсага эга бўлиб туриб ҳам сариқ чақалик қиймати йўқ бир “никоҳ” қуриш мумкин. Ҳақиқий бахтли оила бу тўғрилик, ҳалоллик, садоқат, манманликсиз муҳаббат ва энг асосийси буларнинг барчасини марказида Аллоҳ таолонинг розилиги бўлган оиладир.
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.
Бу яхши сўз ва меҳр!! Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...
Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин.

Сарбозор ва Навкар маҳаллалари отинойиси: Карима Жабборова