Она сутининг мухим афзалликлари.

27-03-2024, 22:26 admin Мақолалар 32

Она сутининг мухим афзалликлари.
Она сути бола учун муҳим озуқа омилидир. Табиий овқатлантирилаётган боланинг гармоник ривожланиши ,ҳамда унинг организми иммун доначаларининг етарли миқдорда ишлаб чиқаришга қодир булмаган дастлабки ойларда, гўдакни юқумли касалликлардан асрашда кўрак сути асосий ўрин эгаллайди.Фақатгина она сути билан боқилаётган кўкрак ёшидаги болаларнинг сунъий, аралаш овқатлантирилаётган болаларга нисбатан 2,5 марта камроқ касалланиши, ошкозон-ичак системаси касалликлари билан эса 25 баробар кам касалланиши бунга аниқ далилдир. Бундан ташқари она билан боланинг доимий жисмоний боғлиқлиги янги туғилган чақалоқда доимий химоя, илиқлик туйғусини, онада эса оналик меҳрини уйғотишга, бу эса келгусида болани ижтимоий муҳитга, онани эса хомиладорлик даврини хомила туғилгандан кейинги даврга мосланишини енгиллаштиради.
Она сутида тузлар, темир моддаси, мис, рух, кобальт ва қон ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилувчи бошқа микроэлементлар етарли миқдорда бўлади. Бунинг натижасида кўкрак сути эмган болаларда сунъий овқатлантириладиган болаларга қараганда камқонлик касали кам учрайди. Она сути қуйидаги хусусиятларга эга:
- унга микроблар тушиш эҳтимоли йўқ;
- доимо янги, ҳарорати 36-37 даражада бўлиб, бола танаси ҳароратига яқин;
- ошқозонга аста-секин ва оз-оздан тушади ва кичкинтой танасига таомнинг таркибий қисми тўла ҳолда парчаланмай сўрилади.
ЮНИСЕФнинг таъкидлашича, сайёрамизда туғилаётган ҳар икки нафар боланинг бири дунёга келишининг дастлабки дақиқасидан-оқ она сутидан маҳрум экан. Илмий тадқиқотларга кўра, кўкрак сути билан озиқланиш даражаси 100 фоизга кўтарилса, ҳар йили дунёда 5 ёшгача бўлган 820 минг бола ва 20 минг аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин экан.
Она сутининг афзаллиги,унинг фойдали томонлари хусусида динимизда хам уз ифодасини топган.
Зиёд Саҳмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (болани) эси паст аёлга эмизишдан қайтардилар (албатта, сут эгасига ўхшайди)” (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳадисда болани эси паст аёлнинг сути билан озиқлантиришдан қайтарилмоқда. Эси паст деганда ақли ноқис, нотўғрилигини билиб турса-да, барибир нарсани ўз ўрнидан бошқа ерга қўядиган кишилар тушунилади. Бунга иллат – сабаб қилиб “Албатта, сут ҳам эгасига ўхшайди” жумласи келтирилмоқда. Яъни, сут эгасининг сифатларини ташувчи бўлиб, уни болага мерос қолдиради. Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида: “Сут (феъл-атвор, характерни) мерос қолдирувчидир”, дейилган. Юқорида ўтган “Суякни қотириб, гўштни ўстиради” ҳадиси ҳам бунга ишора қилади. Чўчқа ва бошқа (шариат ман қилган ҳайвон)лар гўштининг ҳаром қилиниш ҳикмати мазкур ҳайвонлардаги ёмон сифатлар уни еган кишига озуқа орқали ўтишининг олдини олишдир. Буни илм ҳам тасдиқлади: тирик мавжудот ҳужайрасида характер ёки ворис омиллар бўлиб, улар “карумузумат” дейилади. Улар қонга ўтиб, озиқланувчининг табиатига таъсир қилади.
Шу ўринда айтиш жоизки, хар бир бола ҳеч бўлмаганда ҳаётининг биринчи олти ойи давомида кўкрак сутини эмганида, ақлий қобилияти ошиши ҳисобидан глобал иқтисодиётга қўшимча 300 миллиард доллар даромад келтирган бўлар экан. Афсуски, янги туғилган чақалоқларнинг 77 миллиони ҳаётининг биринчи соатлариданоқ она сутини ололмаяпти.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, дунёнинг турли тарафида она сутига ўхшаш маҳсулотларни ихтиро қилиш учун улкан изланишлар олиб борилмоқда. Аммо ҳозиргача бирор натижа чиққани йўқ. Шунга кўра, оналар ўзларига берилган Аллоҳ таолонинг улуғ фазлу марҳаматини тушуниб етиш ва зиммаларидаги оналик вазифасини тўкис адо этишга жиддий эътибор қаратмоқлари ҳамда Аллоҳ таолонинг қудрати қаршисида итоаткорлик билан турмоқлари лозим бўлади.
Ёш оналар бунга эътибор беринг.  Бувижонлар зурриётингиз соғлом бўлсин десангиз, бу маслаҳатни келин-у қизларингизга таъкидлашдан чарчаманг.

Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чини.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш