"Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таолонинг кузатиб турганини ҳис қилиб яшайди".
Шунинг учун ўзи ёлғиз қолганида ҳам рўзасини очишга журъат этмайди. Доимий равишда Аллоҳни ҳис этиб туриш эса, киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади. Рўзадор киши ўз-ўзидан ёмонлик қила олмай қолиши ҳам шундан.
5. Рўза тутган кишининг тутган рўзаси сабабидан гуноҳлари мағфират қилинади.
6. Рўза тутган киши ўз рўзаси туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги ила айнан ўша сифатларга соҳиб бўлади.
7. Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг сабр-бардошли киши сифатига эга бўлишидир.
Бу эса ҳар бир инсон учун жуда ҳам зарур сифатдир. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун турли кўнгли хоҳлаган нарсалардан ўзини тийган киши эса, керагича сабр-бардошга эга бўлади.
8. Рўза рўзадорда раҳм-шафқат сифатини шакл¬лантириб мустаҳкамлайди.
Рўза тутган киши ўз ихтиёри ила оч қолиб, чанқаб, турли кўнгил хоҳлайдиган нарсалардан вақтинча маҳрум бўлиш билан ўз ихтиёридан таш¬қари оч қолиб, чанқаб, дунё лаззатларидан бебаҳра бўлиб юрган бева-бечора, камбағалларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиб қолади. Доимо уларга яхшилик қилиб туриш кераклигини тушуниб етади.
Демак, ким ўзида раҳм-шафқат сифатини шакл¬лантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа, рўза тутсин.Мана шу зикр қилинган нарсалар рўзанинг бу дунёдаги баъзи бир фойдалари, холос.
Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири у туфайли рўзадор соғлиғини тиклаб олади. Рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморликларни даволаш учун ҳам ўта зарурлиги энди ошкора айтилмоқда. ҳозирги кунда кенг тар¬қалган беморликларнинг кўпларини мусулмон бўлмаган юртлар табиблари очлик, яъни, рўза тутдириш йўли билан даволамоқдалар.
Рўза турли касалликлардан халос этиш билан бирга, киши баданида тўпланиб қолган турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни ҳам кетказади. Натижада инсоннинг жисми ҳам, руҳи ҳам енгиллашади, зеҳни ўткир, хотираси кучли, иродаси мустаҳкам бўла боради. Тиб олимлари, ҳақиқий илм кишилари рўзанинг ҳақиқий кони фойда эканлигини таъкидламоқдалар ва исбот қилмоқдалар. Жумладан, “Ҳадис ва ҳаёт” китобида рўза инсоннинг соғлигига фойда бўлишини қуйидаги жиҳатларда кўрсатилган:
1) Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилият (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.
2) Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо бўлади. Рўзадор руҳий изтироблардан ҳам сақланади...
3) Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини ман қилади. Шунингдек, рўзадор сийдигида сийдик йўлларидаги тузларни тўпланиб қолишини йўқотадиган модда кўпайиши ҳам илмий равишда исбот этилган.
4) Рўза инсон жисмини унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради…
5) Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу, айниқса, ёшлар учун жуда фойдалик бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди.
Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда қўл келмоқда: Семизликдан келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши,қон босимининг ортиши ва баъзи юрак касалликлари, қон айланишига оид касалликлари, бўғинларнинг сурункали шишини, умуман, ичак касалликлари, жигар, сариқ, бавосил, бронхит, бронхиал астма, аллергия, экзема, қанда,саратон, тутқаноқ, склероз, ўпка касалликлари, камқонлик каби касалликларга рўзанинг жуда фойдали эканлигини илмий равишда тиббиёт олимлари исбот қилганлар.
Шуни билмоқ керакки, аслида рўзани биз мусулмонлар касалликларга фойдали бўлгани учун эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун, унинг розилиги топиш учун тутамиз! Ҳақиқий мўмин-мусулмон бўлишни, олий мақомларга эришишни хоҳласак, Рўза тутиб унинг бу дунёда ҳамда охиратдаги манфаатларидан барҳамад бўлайлик.Омин!
Навбахор тумани “Хўжаи боғдод” жоме масжиди
Имом хатиби Темиров С.