Маънавият оиладан бошланади.

1-03-2024, 22:49 admin Мақолалар 243

Маънавият оиладан бошланади.

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
...................................

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвондан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади.

Ўткир Ҳошимов

Сўнгги пайтларда оилавий низоларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, оилавий келишмовчиликлар, ажримларнинг олдини олиш долзарб мавзу бўлиб қолди.Қаёққа қараманг келишмовчилик... қайнона ва келин ўртасида, эр-хотин ўртасида, ака- ука ўртасида ва ҳоказо...Бир статистика маълумотини кўриб чиқайлик.
Кун.уз ахборот канали тақдим этган маълумотда ўтган 2023 йилда юртимиздаги қотилликларнинг деярли 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган, аниқроғи,
Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Нимага...нима сабабдан?
Гап шундаки, инсонлар борган сари бир- бирини тушунишдан йироқлашяпти. Бунга нима сабаб?
Бунинг сабаби нафс....хоҳ моддий ,хоҳ маънавий жиҳатдан нафсга қул бўлишдир бунинг сабаби..
Нафсга қул бўлиш, бу шайтон измига бўйсунишдир.
Шайтон измига буйсуниш , ҳеч нарсани истиҳола қилиб ўтирмасдан унинг амрини бажаришдир.
Атрофимизга назар солайлик...фалончи эрини мана бунақа иш устида ушлаб олибди...пистончи хотини мана бунақа иш устида ушлаб олибди ёки келинини... астағфируллоҳ...
Хўш, бунинг ечими нима?
Нимага шунча харакат қилинсада, буни олдини олиб бўлмаяпти?
Чунки ахборот хуружи биздан ўтиб кетяпти. Юқорида қайд этилган қотилликларни деярли барчаси телефон машмашасидан бошланган десак хато бўлмайди.
Биз қандай қилиб бундан устун тура олишимиз мумкин?
Биз ундан ўзиш учун тинмасдан маърифий суҳбатлар, тадбирлар олиб боришимиз, аёллар, қайноналар,келинлар , оила қуришга тайёрланаётган қизлар, ўсиб келаётган ёш авлод ( ўғил- қиз,фарқи йўқ) барчаси билан , барчамиз бирлашиб ҳаракат қилишимиз керак. Яна такрор айтамиз, барчамиз бирлашиб...Бу битта ,иккита инсоннинг қўлидан келадиган иш эмас. Маҳалла , ота- оналар, жамоатчилик....
Биз отинойилардан нима талаб қилинади?
Биз Аллоҳ таолонинг муборак каломи , Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва у зот қолдирган буюк мерос , у зот тарғиб қилган яхши хулқни аввало ўзимизга, сўнгра бошқаларга сингдиришимиз зарур.
Аёлларимизга яхши хулқни, сабрни, иродани, оила бошлиғига бўйсуниб, унинг яхши сифатларини ўзига ошириб бўлсаям мақтаб туриб, оилада эрнинг обрўсини кўтаришни, оиланинг , фарзандларнинг бахти, саодати томон ҳаракат қилишни ўргатишимиз зарур.
...Бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссалом Али карамаллоҳу важҳадан:
– Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми? – деб сўрадилар.
– Албатта, ё Расулуллоҳ! – жавоб бердилар ҳазрати Али.
– Мени ҳам яхши кўрасанми?
– Ҳа, албатта.
– Хўп, аёлингни-чи?
– Уни ҳам яхши кўраман.
– Фарзандларингни-чи?
– Уларни ҳам.
– Бу муҳаббатнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу саволлари қаршисида ҳазрати Али нима дейишни билмай қолдилар. «Буни ўйлаб кўришим керак», дея у ердан кетдилар.
Уйга боргач, Фотима онамиз : «Нега ўйчансиз? Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди. Аммо қайғунгиз раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик».
... Фотима онамиз розияллоҳу анҳо вазиятни англагач, табассум қилиб:
– Отамнинг ҳузурига бориб:
«Аллоҳни ақл ва руҳим билан; пайғамбарни қалбим билан; аёлимни нафсим билан; фарзандларимни шафқатим билан севаман», деб айтинг, – дедилар.
Агар бизда ақл ва руҳ, қалб ва нафс соғлом бўлса, қалбимизда раҳм- шафқат бўлса, оила маънавиятини эгаллай оламиз,
ин ша аллоҳ...

Навбаҳор тумани Сарбозор ва Навкар маҳаллалари отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш