Ислом мўътадил дин!

12-02-2024, 22:16 admin Мақолалар 200

#Мақола

Ислом мўътадил дин!

Аслида ҳар бир ҳолатда мўътадиллик инсонни ноқулай ҳолатларга тушиб қолишидан асрайди. Оддий тортишувни олайлик, шу жанжалга айланса қўл, оёқ ишга тушади ва жароҳатларга сабаб бўлади. Ўшангача олиб бормайдигани эса мўътадиллик бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда имомга энг заиф, узрли инсон ҳолини ҳисобга олиб ўқиб берсин, деган эканлар (Юнусхон домла маърузаларидан), чунки намозга ҳар хил ҳолатдаги инсонлар келади. Энг заифининг аҳволи ҳисобга олинишини буюрган эканлар. Шу ўринда айрим отинойиларимиз ҳолидан гапириш мумкин. Таъзияга келувчилар дарвозагача тирбанд бўлиб қолишади, отинойи эса узундан узун дуоси билан уларга ана шундай озор етказиб қўяди. Мўътадиллик ҳақидаги фикрларни давом эттираман. Машҳур бир ҳадис. Салмоний Форсий билан Абу Дардо розияллоҳу анҳулар дўст эдилар. Салмони Форсий розияллоҳу анҳу дўстларини кўришга келдилар. Абу Дардо бир аҳволда эканлар. Аёллари ҳам анчагина қийналиб, қолганлари билинди.Абу Дардо розияллоҳу анҳу узлуксиз рўза олар эканлар. Узлуксиз намоз ўқир эканлар. Аҳли- аёлларига эътиборсизлик қилган эдилар. Салмони Форсий розияллоҳу анҳу дўстларининг уйига қолдилар. Рўзаларини очдирдилар.Кечқурун ётиб дам олишга мажбур этдилар. Ҳатто тоат- ибодатда ҳам мўътадиллик мақталган. Бу воқеани Абу Дардо розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмони Форсий розияллоҳу анҳу тутган йўлни маъқуллаганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Дин осонликдир. Ким динда чуқур кетса, Дин уни мағлуб этади,- дедилар.(Имом Бухорий ривояти)
Ҳаётимиз жабҳаларини кузатмоқчи бўлсак, мўътадиллик бўлмагани гуноҳга олиб борганини кузатамиз. Тўйларда ҳаддан ошишлар кузатилади, иморатлар қуришда, кийинишда, қиз- жувонлар бўянишида ўрта ҳолдан ўтиш, ҳадни билмаслик билинади. Домла Салоҳиддин Шарипов тарихда меъёрдан чиқиб кетиб, хаворижлар содир этган мудҳиш, қайғули ҳолатларни гапириб бердилар. Хаворижлар кечаси билан намоз ўқигани қорайган пешонасидан билинар экан. Кўп рўза тутгандан озиб кетишган экан. Улар Ҳазрат Алини қатл этдилар. Усмон розияллоҳу анҳуни Қуръон тиловат қилиб турган жойларида ўлдирдилар. Ҳазрат Алини яхши деган инсонни чавақладилар. Наббоб ибн Аратнинг ўғиллари Абдуллоҳ, унинг ҳомиладор аёли хаворижлар қўлида ўлим топди. Бунга сабаб Абдуллоҳ Али розияллоҳу анҳуни "Яхши инсон" деганлари бўлди. Ҳаддан ошиш шундай фожиаларга сабаб бўлди. Динимиз эса мўътадиллик асосида қурилган. Бунда намоздаги қулайликлар, рўзадаги осонликлар мисол бўлади. Рўзада кексалар, касаллар, ҳомиладорлар учун чиқарилган шаръий қонунлар севинтиради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг" Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар; хушхабар беринглар, нафрат қилдирманглар, (Имом Бухорий, Имом Муслим) деган сўзлари динимизга бўлган муҳаббатимизни орттиради. Аллоҳ таоло ҳамиша тўғри йўлдан бошласин.

Қизилтепа тумани “Работ” мфй отинойиси Р.Сирожева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш