"Ибрат бекати".

22-01-2024, 15:31 admin Мақолалар 188

"Ибрат бекати".

Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!
Навоий шаҳар "Ғалаба" ва "Жанубий" мфй отинойиси Турдиева Нурбиби.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш