Юрт равнақига барча масъул.

9-01-2024, 19:23 admin Мақолалар 139

Юрт равнақига барча масъул.
Ҳозирги ривожланиб бораётган замонда ҳар бир миллатнинг ўз тарихи ўз маънавияти бор. Муқаддас бўлган бу нарсаларни асрайдилар, авайлайдилар, эъзозлайдилар, келгуси авлодга тўкис етказиш учун жон куйдирадилар. Бизнинг ўзбек миллати ҳам ўзининг бой ўтмиши, юксак маънавиятига эга. Маърифат дея жон куйдирган ўтмиш боболаримиз халқни саводли бўлиши учун, келажак учун кўп хизматлар қилганлар.
Мовароуннаҳрнинг Самарқанд, Бухоро, Термиз ва бошқа шаҳарлари тарихда "Қуббатул Ислом", яъни ислом динининг куч-қудратини намоён этадиган илм марказлари сифатида танилган. Дунё шариф шаҳарлари сирасига Бухоро ҳам киритилган. Юртимиз номини дунёга танитган Муҳаддислар саййиди,дунё илм аҳлига устоз бўлган Имом Бухорий, ажам бўла туриб, арабларга араб тили грамматикасидан дарс берган, "Жоруллоҳ" (Аллоҳнинг қўшниси) фахрий номга сазовор бўлган Маҳмуд Замахшарий, мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Абу Мансур Мотуридийлар ворисимиз. Шундай буюкларга мос ворис бўлишимиз керак.
2023-йил, 22-декабр куни Ш. Мирзиёев раислигида Республика Маънавий ва маърифат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Президент маърузаларида диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас жаҳолатга ундаётган кишилар пайдо бўлаётганини куюниб гапирдилар.. Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келганлар орасида ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби ҳолатлар кузатилаётганини танқид қилди. Шунингдек, кўп хотинлик, аёлларни ишлатмаслик, ўқимаслигини тарғиб қилаётган жаҳолатга чорловчи шахсларга нисбатан маърифатли бобомиз Ибрат домланинг илм ҳақидаги сўзларини мисол қилиб келтирдилар. Шу ўринда уламоларга, дин пешволарига инсон қадрини улуғлаш, тинчлик бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда фаол бўлишларини, ўзининг маънавий фазилатлари билан ўрнак бўлишларини таъкидлади. Илмий-маърифий маскан бўлган Имом Бухорий цивилизация марказини нега ташкил қилдик, олдин бормиди,-дея мурожаат қилди Президент. "Учинчи Ренессанс--Янги Ўзбекистон" ғоясини кенг тарғиб қилиш, ўтмиш бой меросни ёшларга етказиш, тинчликни қадрлаш, миллатлараро диний бағрикенглик руҳида авлодларни тарбиялаш бош мақсади бўлган цивилизация--янги қадамларни қадрлашга чақирув бўлди.
Ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди, кейинги йилларда Умра ва Ҳажга кенг йўл очилди. Муқаддас шаҳарлар зиёратига бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиши лозим. Президент маърузаларида муфтий ҳазратларига диний маърифат йўлидаги барча эзгу ишларида қўллаб-қувватлашини айтди. Зиёратчилар ҳам исрофни олдини олиб, ҳар иши, сўзида ёшларга ўрнак бўлсинлар. Зеро, иқтисоди ночор, зиёратга бора олмайдиган юртдошлари кўнглига зулм қилиб қўймасин. Кибр оқибати оғирдир. Аллоҳ таоло Каломида шундай марҳамат қилади: "Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!".
(Нисо, 115-оят).
Аллоҳ таоло ҳам оятларида тўғри йўлдан адашмасликни оғишмасликни тарғиб қилмоқда. Ҳаж ва Умра зиёрати неъматини берган юртдошлар албатта, шукурда, сабрда, исрофни олдини олишда, тинч оилада ибрат бўлмоғи даркор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Неъматлар ҳақида гапириш шукур, уни тарк қилиш ношукурликдир" (Имом Аҳмад ривояти), деганлар. Буюрилган амални қилиб, қайт дегандан қайтиб яшаш, гўзал хулқдир. Ислом дини мўътадиллик, бағрикенглик, инсонпарварлик дини. Уни бузиб талқин қилиш керак эмас. Аксинча, тўғри тушунтириш,тўғри ёйиш,адолатли ҳукм қилиш олий мақсаддир.Дин ўзагидан бири бўлган шукроналикни ёйиш соф дилли инсонларнинг ишидир.Ҳар неъматга шукронада бўлайлик. Муқаддас зиёратлар барча юртдошларга насиб этсин. Амаллар оқибати гўзал бўлсин. Юртбошининг тинчликсевар сиёсатини тўғри англаб,ёшларга етказиш имомлар ва отинойилар,оқсоқоллар зиммасидадир.Буни барчамиз тўғри англайлик,маърифат тарғиботида илғор бўлайлик.
Хатирчи туман, Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш