ЗИЁРАТ ОДОБЛАРИ.

13-11-2023, 18:36 admin Мақолалар 193

ЗИЁРАТ ОДОБЛАРИ.

Зиёрат сўзи араб тилидан олинган бўлиб, луғатда қасд қилиш, ташриф буюриш, бирор ерга ёки шахс ҳузурига бориш маъноларини англатади. Зиёрат муқаддас жойларга, мозор ва қабристонга бориб, муайян расм русумларни бажариб келиш. Зиёрат маросими, одатда қабр тепасида Қуръони каримни айрим суралари (айниқса Фотиҳа сураси) ни ўқиб, марҳум ҳаққига дуо қилиш, шунингдек, хайр эҳсон, садақа бериш кабилардан иборат. Ислом дини ақидасига кўра, азиз авлиёларнинг мақбаларига зиёрат учун борилганда уларнинг руҳларидан мадад сўраш, ҳожатлари раво қилиниши, дардларига шифо берилиши, фарзанд ато этилиши, каби илтижолар ножоиз, чунки бу каби амалларни рўёбга чиқариш фақат Аллоҳнинг ихтиёридадир. Зиёрат қилинувчилар пайғамбар бўладими, авлиё ёки шайх бўладими, улардан нажот сўраш ўрнига ҳақларига дуо хайр қилиш, садақа эҳсон савобларини уларнинг руҳларга ҳадя этиш ўринлидир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда айтганлар " Қабристонларни зиёрат қилиб турингизлар, зеро, у охиратни эслатади". Охиратни эслаш эса кишини ёвузликдан узоқлаштириб, эзгуликка яқинлаштиради. Шунингдек, тирикларни, яъни ота она, устоз, қариндош уруғ ва беморларни зиёрат қилиш ҳам мақбул амаллардан саналади. Эркаклар учун қабр зиёрати мустаҳаб, савобли амалдир. Аёллар учун фақатгина ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак равзаларини зиёрат қилишга махсус рухсат берилган. "Риёзус солиҳийн" нинг туркий шарҳида эса аёллар учун ҳам қабр зиёратининг зарари йўқ, деганлар. Бас, агар аёлларга бу зиёрат насиб этса, аввало фитна хавфи бўлмаслиги, яна исломий ахлоқ ва қоидаларига амал қилишлари шарт. Яъни, сафар асносида ёнларига эрлари ёки бошқа маҳрамлари бўлади, боши очиқ ёки ярим ялонғоч ва ҳаёсиз ҳолда бўлмасдан, исломий одобга мувофиқ кийинади, сабрсизлик қилмасдан, овоз чиқариб йиғламасдан, эркаклар билан аралаш қуралаш бўлмасдан, одоб ва ҳаё билан зиёрат қиладилар.

Талқоқ маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш