ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ.

27-12-2023, 20:15 admin Мақолалар 196

ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ.

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланганимиздан сўнг, албатта, ўзлари ўрнак бўлиб, идиш-товоқларни ялаб қўйишар ва чой солиб чайиб ичишар, бизга ҳам шуни тавсия қилар эди.
Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:
1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти);
2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").
Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади: “Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.
Идиш-товоқлардан фойдаланиш ва уларни тоза сақлаш, овқатланиб бўлгач, идишларни ялашнинг ҳам ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери унга амал қиламан.
Бугун бу гўзал одат унутилаёзгандек.
Яқинда ижтимоий тармоқларда бир воқеани ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, саратон касаллигига чалинган бир беморга шифокорлар 7 ой яшаши мумкин, деб ташхис қўйишади. Умрининг сўнгги паллаларини яшаётган бемор Набийси алайҳиссаломнинг мазкур ҳадисига амал қилиб, ҳар овқатланиб бўлгач, идишини ихлос билан ялаб, чайиб ичиб, Шофий Зотдан шифо сўрайверади.
Етти ойдан сўнг қайта шифокор кўригига боради. Шифокорлар унинг ҳали ҳам яшаётганини кўриб, ажабланадилар ва текшириб кўриб, бемор бутунлай соғайиб кетганига ишонч ҳосил қиладилар. Бунинг сабабини сўрашса, ҳалиги киши бу – Аллоҳнинг мўъжизаси, Расулулллоҳнинг суннатиларига муҳаббат самараси, деб кулиб қўя қолади.
Ҳа, азизлар, бугун биз унутаёзган суннатлар замирида жуда улкан ҳикматлар яширинган.

Навбаҳор тумани "Пахтакор" маҳалла отинойиси Эргашева. Н
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш