ФИДЯНИ КИМ БЕРАДИ?
Шариатимиз икки тоифа кишиларнинг рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришларини жоиз қилган.
Биринчиси: Қарилик сабабдир умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузатишга умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган касаллар. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади.( Рўза тутишга) мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг( бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёри равишда зиёда хайр қилса ( лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз(фидя бериб тутмаганингиздан яхшироқдир) ( Бақара сураси 184- оят).
Фидя Аллоҳ Таоло бандаларига берган енгилликдир. Ҳар кунлик фидянинг миқдори икки килограмм буғдой, бир килограмм Хурмо ёки икки киллограмдан арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади.
Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. Фидя мискин ,фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади
Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади.Рўза тутишга қодир бўлатуриб, фидя берсалар, рўза улардан соқит Бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди.
Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор киши вафотидан олдин уларнинг фидясини тўлашни васият қилиш вожибдир. Васият этмай вафот этса, гуноҳкор бўлмайди.
Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.