ЭЪТИРОФ – МАСЪУЛИЯТДИР

19-10-2022, 16:12 admin Мақолалар 281

ЭЪТИРОФ – МАСЪУЛИЯТДИР

Яратганга беҳисоб шукроналаримиз бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Аллоҳнинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг чеки-чегараси йўқ. Мамлакатимизда дин соҳасига кўрсатилаётган ижобий таъсирлар янада улкан бўлмоқда. Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликлари ва ғамхўрликлари натижасида мамлакатимизда дин соҳаси жадал ривожланиб, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қоҳира шаҳрида Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий шафеълигида ташкил этилган “Фатвонинг мамлакат ва жамият барқарор ривожланишида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетдилар.
Шу йил 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва бошқа мутасаддилар Қоҳира халқаро аэропортида кутиб олдилар.
Муфтий ҳазратлари у ерда Мисрнинг “Ал-Азҳар” мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд жаноблари билан учрашдилар.
17 - 18 октябрда ўтказиладиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари билан муҳокама қилдилар.
Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари нутқ сўзладилар ва белгиланган режалари бўйича бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказдилар.
17 -октябрь куни Қоҳира шаҳрида ўтказилган анжуманда муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бугунги кунда Фатво беришнинг масъулияти, унинг мўмин-мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни ва бу борадаги айрим муаммоли масалалар ҳақида маъруза қилдилар.
Ҳазрат ўз маърузаларида дин илмини чуқур тушунмайдиган кишиларнинг фатво бериши натижасида жамиятда кўплаб муаммолар пайдо бўлаётганлигини таъкидлаб, ўз сўзларини далиллар ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар билан изоҳладилар.
Шу билан бир қаторда мавзу доирасида долзарб таклифларни анжуман иштирокчиларига тақдим этдилар.
Муфтий ҳазратларининг нутқлари анжуманда иштирок этаётган уламолар томонидан юқори баҳоланди.
Шу ўринда ўзбек уламоси шундай юксак минбарда туриб ўз таклиф - мулоҳазаларини билдираётганлари, ҳазратни тинглаётган иштирокчиларнинг юртимизга бўлган ҳурмати юрагимизни фахрга тўлдирди.
Ватанимизнинг нуфузи ҳамиша баланд бўлишини ,ютуқларимиз бардавом бўлишини чин дилдан тиладик.
Барча мусулмон давлатлари бирлашиб, ягона мақсад- тинчлик ,фаровонлик учун қилинган саъй- ҳаракатларга аллоҳ таоло ўзи мададкор бўлсин илоҳим!!

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш