Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида

28-03-2017, 18:11 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 2 358

Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида Жорий йилнинг 27-28 март кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов махсус ташриф билан Навоий вилоятида бўлишди. Ташрифнинг биринчи куни Кармана туманидаги “Қосим Шайх Азизон” масжид ва “Мавлоно Ориф Деггароний” масжидларининг фаолияти билан танишдилар. Нурато туман “Чилустун” жомеъ масжидида ҳам бўлдилар. Куннинг иккинчи ярмида Навбаҳор туманидаги “Абул Ҳасан Харақоний” масжидига бориб, зиёрат қилдилар ва масжидга ибодат учун келувчиларга барча шароитларни яратиш хусусида кўрсатмалар бердилар.

28-март куни Қизилтепа туман “Боязид Бистомий” масжиди ва Қизилтепа туман халқ қабристонидаги ободончилик ишлари билан танишдилар. Шундан сўнг, “Хўжа Жалол” масжиди ва “Хўжа Жалол” халқ қабристонига ҳамда “Тошмасжид” жомеь масжиди ва “Эшон Ниёз” қабристонига бордилар. Обод бўлаётган масжидлар қа қабристонларда аҳолига чин дилдан хурсанд бўлганларини айтиб, уларнинг хизматлари учун самимий дуолар қилдилар.
Муфтий Ҳазрат икки кун мобайнида вилоятимизниг қайси туманига борсалар, имом хатиблар билан алоҳида йиғилишлар ўтказдилар.Туман имом хатиблари билан учрашдилар. Имомларга бугунги долзарб бўлиб турган “Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш”, “Мактаб ва коллеж ўқувчиларини ўқишга совуққонлик билан қараётган ҳамда давомати пассив бўлган ўқувчилар билан учрашув”, “ДЭОга мойил ва ЖИЭМ муассасаларида ётган ҳамда қидирувда бўлганлар оилалари билан суҳбатлар қилиш” каби масалаларда фаол бўлишлари учун тегишли кўрсатмалар бердилар. Намозхонлар билан дилдан гаплашдилар.
Бундан ташқари Қизилтепа тумани Оқмачит МФЙдаги яқинда ишга тушган “Деҳқонобод” ҚВП да бўлиб, яратилган шароитлар билан танишдилар. Табиб ва ҳамширалар ҳаққига эл саломатлиги йўлида чарчамай толмай хизмат қилишлари учун дуолар қилиб бердилар.
Муфтий Ҳазрат Қизилтепа туманда саккизта маҳаллани ўз ичига олган “Ванғози” ҚФЙ аҳолиси ва оқсоқоллари билан учрашганларида, ҚФЙ раиси Қодиров Толиб билан суҳбатда бирорта ҳам ДЭОга мойил киши рўйхатда турмаслигини эшитиб хурсанд бўлдилар. Буни сабабларига қизиқдилар.
ҚФЙ раиси аҳолинининг бир-бирига меҳр оқибатлилиги, ёши улуғ кексаларнинг ёшларга насиҳатда чарчамасликлари, маърифий маънавий тадбирлар кўплаб ўтказилиши, энг асосийси аҳолининг диний эҳтиёжини қондиришда, уларни қизиқтирган саволларда масжид билан ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилганлиги ҳамда имом хатибнинг таъсирчан маърузалари билан қатнашишида эканлигини фахрланиб гапирди.
Шундан сўнг, имом хатиб Раҳматов Жамшиджон ва ҚФЙ раиси Толиб Қодировнинг тавсияси билан, шу маҳаллада истиқомат қилувчи 84 ёшли Каримов Салим ҳожи бобо хонадонида бўлдилар.
Каримов Салим ҳожи бобонинг 6 нафар фарзанди 19 нафар набира 14 та абираси бўлиб, фарзандлар барчаси ўқимишли ва ҳунарли.
Ҳозирда қарилик гаштини суриб фарзандларга ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар. Шунингдек, ўзи яхши билган деҳқончиликнинг сир асрорларини барчага ўргатиб келмоқдалар. Етти хазинанинг бири саналмиш асаларичиликнинг устаси бўлиб кетган Ҳожи бобо ўз қишлоғида асаларичиликни ўзига касб қилган кўплаб шогирдларни етишиб чиқишида, уларнинг тажриба орттиришида ҳаёт мактаби десак хато хато бўлмайди. Айниқса ота-боболаридан қолиб келаётган ёғоч ўймакорлиги санъати сирларини мактаб давридаги шогирдларига ўргатишдан бошлаган устознинг шогирдлари бугун машҳур усталик даражасига етишган. Китобхонликни ўзига дастурул амал билган устоз барчага китоб ўқишни тавсия этишдан, шарҳлашдан чарчамайди. Устоз маҳалланинг барча тадбирларида, тўй маъракаларида бош сифатида турадилар. Ҳожи бобонинг бир сония тиниб тинчимаслиги фарзандлари сиймосида акс этмоқда десак хато бўлмайди, чунки, фарзандлар барчаси бугун эл-юрт хизматида. Фарзандлари томонидан қурилиб келинаётган, халқнинг яхши кунида хизмат қилувчи маиший хизмат бинолари, тикувчилик, ишлаб чиқариш корхоналари қурилишида уларнинг ҳовли этагида яратилган гўзал боғлар ва гули райхонларнинг яшнаб бораётганлигининг барчасида, отанинг ҳиссалари катта. Айниқса тиниб тинчимас набира Шамшоджон Салимов бошчилигидаги “Ванғози тонги” ф/хўжалигининг гуллаб яшнаб бораётганлигида, туманнинг энг олди фермери сифатида ғаллачилик, пахтачиликда юқори натижаларга эришишида Ҳожи отанинг хизматлари катта.
Ҳожи бобонинг хонадонларида чиройли қилиб таралган узум нартларини кўриб Муфтий Ҳазрат, “Ҳожи бобо, бу узумларни ким қирқиб, тараб беради? – деб сўрадилар. Ҳожи бобо: “Ҳазрат, бу ишларни барчасини ўз қўлларим билан бажариб, фарзандларимга кўрсатиб бераман”, дедилар.
Ҳожи бобога қараб, юртимизда шундай отахонларнинг истиқомат қилаётганлигига шукрона келтирдик. Бугун отахон ота-боболарига насиб этмаган мустақиллик кунларини, Аллоҳнинг ўзбек халқига шундай элпарвар, юртпарвар Юртбошини берганлигига, ана шундай фаровон кунларнинг гувоҳи сифатида Ҳаж зиёратларига бориб келганликларидан, шундай тўкис шароитда фарзандлари, эл-юрти ардоғида яшаётганидан хурсанд бўлиб, юртнинг тинчлигини, осмонимиз осойишталигини тилаб дуога қўл очадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсуповнинг вилоятимизга ташрифлари сермазмун ва жуда кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Муфтий Ҳазрат Навоий вилоятида
Тоҳиржон РЎЗИЕВ
Навоий вилоят бош имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш