Хатирчи тумани “А.Халимов” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган “Тангриберди бобо” жоме масжиди даставвал 1300-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 12.09.1998 й №21 буйруғига биноан рўйхатдан ўтган. 2010-йилда масжид биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 350-400 киши, жумъа намозларида эса 100-150 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.