РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ҲАНАФИЙ-МОТУРИДИЙЛАР ҲАҚИДАГИ БАШОРАТЛАРИ

5-11-2021, 11:20 admin Мақолалар 386

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ҲАНАФИЙ-МОТУРИДИЙЛАР ҲАҚИДАГИ БАШОРАТЛАРИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
عن عبدالله بن بشر الغنوي عن أبيه أنه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: ( لتفتحن القسطنطينية فلنعم الأمير أميرها ولنعم الجيش ذلك الجيش ) . قال فدعاني مسلمة بن عبدالملك فسألني فحدثته فغزا القسطنطينية
روى أحمد في المسند (18189) والبخاري في التاريخ الكبير (1760) والحاكم في المستدرك (8300)
Абдуллоҳ ибн Бушр Ғунавий (Хасъами) ўз отасидан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитишича, у киши: “Албатта Қустантиния (*) фатҳ этилажак, унинг амири қандай ҳам яхши амир ва уни эгаллайдиган қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир” деганлар.
У айтади: “Сўнгра мени Маслама ибн Абдуллоҳ чақириб ушбу ҳадис тўғрисида сўради ва унга сўзлаб бердим, бас у Қустантинияга ғазотга отланди”.
Имом Аҳмад «Муснад»да (18189-рақамли ҳадис), Имом Бухорий “Тарих ал-Кабир”да (1760-рақам), Имом Ҳоким “Мустадрак”да (8300-рақам) ривоят қилишган.
(* Изоҳ - Константинополь, ҳозирги Истамбул).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қустантиниянинг фотиҳлари тўғрисидаги ушбу башоратлари билан айтган шарафга эришиш мақсадида, тарихда кўплаб мусулмон саркардалари Қустантинияни фатҳ қилишга ҳаракат қилганлар. Бунга биринчи уриниш 44-ҳижрий йилда халифа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу даврларида бўлган.
Саҳоба Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳу ўша уриниш иштирокчиларидан бўлганлар. У киши шаҳарни қамал қилиш вақтида шаҳид бўлганлар ва у кишининг қабрлари жойлашган жой маълумдир. Бундан кейин, мусулмонлар томонидан Қустантинияни фатҳ этишга кўп маротаба ҳаракат қилинган, уларнинг сони умумий ҳисобда ўн бир мартани ташкил этган.
Аллоҳ таоло бу ғалабани Султон Муҳаммад Фотиҳ томонидан амалга оширилишини ирода қилган экан ва мазкур саркарда ушбу буюк фатҳни амалга ошириш шарафига сазовор бўлди. Бу фатҳ 757 хижрий йилнинг 20 Жумадул-ула ойида (29.05.1453 й.) бўлган эди.
Султон Муҳаммад Фотиҳ фиқҳда ҳанафий мазҳабида, ақидада мотуридий мазҳабида ҳамда сўфий бўлганлар. Султон Фотиҳнинг тасаввуфдаги шайхларининг исми Оқ Шамсуддин қуддиса сирруҳу эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги ҳадисда уни “қандай ҳам яхши амир” деб номлаганлар. Мазкур ҳадис ва ундаги башоратни рўёбга чиққанлиги ҳанафий-мотуридийлар йўли ва шариатга асосланган тасаввуф фани Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга маҳбуб эканлигига далилдир.Бугунги кунда бемазҳаб ваҳҳобийлар (улар ҳозирда ўзларини “салафийлар” деб аташади) таъкидлаётганидек, ҳанафий-мотуридийлар адашган тоифа бўлганларида, ҳақиқий сўфийлар эса залолатга кетганлар ҳисобланадиган бўлса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай одамни “қандай ҳам яхши амир”, унинг қўшинини “қандай ҳам яхши қўшиндир” деб мақтаган бўлармидилар?!
Агар сиз бу ҳадисни бемазҳабларга кўрсатсангиз, улар ҳар доимгидек, ўзларининг ёлғон ақидалари ва манҳажларини фош қиладиган саҳиҳ ҳадисларни заиф ва ёлғонга чиқарганлари сингари, уни ҳам албатта ёлғонга чиқаришга шошилганини кўрсангиз хайрон ҳам бўлиб ўтирманг. Чунки, Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳимларнинг саҳиҳ тўпламларидаги ҳадисларни ҳам заифга чиқариб ташлаган Албонийга ўхшаган уларни замонавий “муҳаддис”ларининг сўзи, улар учун ўтмишдаги барча Аҳли Сунна олимларининг ижмоларидан хам юқори туришини яхши биламиз.
Агар бу ҳадисни ҳам заиф ёки ҳатто ёлғонга чиқарадиган бўлишса, Сиз уларга ушбу ҳадис тўғрисида қуйидаги қадимги ҳақиқий муҳаддис ҳофизларни сўзларини раддия қилиб келтиринг ва уларни бунга нисбатан яна қандай ёлғонларни тўқишини кузатинг.
Ушбу ҳадисни ишончли эканлигини ўтмишдаги кўплаб буюк муҳаддислар айтганлар, жумладан:
Имом Ҳоким (321 – 405 ҳ.й.): "Бу ҳадис саҳиҳ санад билан” деганлар.
Имом Ибн Абдул Барр (368 – 463 ҳ.й) унинг санадини ҳасан деганлар.
Ҳофиз Хайсамий (735 – 807 ҳ.й.) “Мажмуъ аз-Завоид”да айтганларки: “Уни Аҳмад, Баззор ва Табароний ривоят қилганлар ва унинг ровийлари ишончлидир (сиқо)".
Имом Заҳабий (673 – 748 ҳ.й.) “Талхис”да "саҳиҳ" деганлар.
Имом Суютий (849 – 911 ҳ.й.) “Жамиус Сағир”да (7227) уни “саҳиҳ” деганлар.
Манбалардан

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов

https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш