" Залолат эшиги"

27-10-2021, 14:21 admin Мақолалар 400

" Залолат эшиги"

Уламоларни айблаш, ҳақоратлаш ва истеҳзо қилишнинг зарарли хатарларидан яна бири шулки:
Шариатни гувоҳлари яьни Уламоларга берилган жарҳ -- гувоҳ берилганлар яъни Қуръон ва Суннатга берилган жарҳдир.

( Жарҳ- гувоҳни кўрсатмаларини рад этиш, обрўсизлантириш, рад этиш, ҳақиқат деб топмаслик.)

Шу сабаб Шариат илмини яьни Қуръон ва Суннатни кўтариб олган олимни ёмонлаш, ҳақорат қилиш - улардаги дин ва шариат илмини ёмонланишига етаклаб боради.
Шунинг учун Уламолар якдил бўлиб, бу иш диндан юз ўгиришнинг сабабларидан эканлигини баён қилдилар.

Ривоят қилинадики:
Расулуллоҳ алайҳис-салом Табук ғазотига кетишларида бир тўда отлиқ мунофиқлар ( эьтибор беринг Сахобалар эмас ,улар мунофиқлар эди)
ул зотни олд томонидан юришиб Қуръон ва Расулуллоҳ алайҳис-саломни истеҳзо қилиб : " Бу одамни қаранг Шомни қаср ва қальаларини фатҳ этар эмиш". Улар билан жанг қилиш ўйин деб ўйлаяпди." деб масхаралаб кулдилар.
Аллоҳ таоло буларни ҳолини Пайғамбар алайҳис-саломга билдирди ва Расулуллоҳ алайҳис-салом уларни тўхтатиб, олиб келтирдилар ва пинҳона айтган гапларини бирма-бир уларга айтиб бердилар.
Улар эса: Эй Набиййуллоҳ! Биз Сизни ишингиз ҳақида гапирмадик , йўлни яқин қилиш учун ўзаро гаплашиб, ҳазиллашиб кетаяпмиз" деб баҳона қилишди.

ولإن سألتهم ليقولن انما كنا نخوض و نلعب قل ابالله و اياته و رسوله كنتم تستهزؤن ( 65) التوبة

" Агар улардан сўрасанг: " Бизлар баҳслашиб- ҳазиллашаётгандик холос", дейишади. Айтинг:" Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз- ку ?!"(65)
(Эй мунофиқлар) узр айтмангиз! Иймонингиздан кейин ( яна) куфрга кетгансиз.Агар сизлардан бир тоифани ( тавба қилгач) афв этсак , бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз. (66)
( Тавба)
Энг хатарли иш - Уламоларни куфрда айблаш, қадрларини пастга уришдир.
Бу шайтонни амалидандир. Залолат яъни адашиш ва адаштириш эшигидир.Фасод ва бузиш эшигидир.
Уламолар - умматнинг фаросати, ақли ва тутиб турадиган зотлардир.
Ўзини Уламоларини ҳурмат қилмайдиган уммат (халқ , элат) давомийликка, абадийликка лойиқ эмас.
Ўзини мазҳаббошисига итоат қилмай, Уламоларни шаръий масалаларда ўта эҳтиёткорлик билан айтган ҳукмларини писанд қилмасдан, беадабчилик қилиб, ўз раъии билан олимларни куфрга чиқараётганлар бу хатарларни билиб олсин.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш