"Аллоҳ розилиги йўлида"
Аввало Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин.Аёллар ва фарзандлар оламини мунаввар қилишдек ишларимиз бардавом бўлиб, ажр марҳаматидан дариғ тутмасин.
Яқинда бир ривоятга кўзим тушиб қолиб, жуда таъсирландим:_"Подшоҳ ўз номини улуғлаб тарихда қолиш учун ўз маблағидан масжид қурдирмоқчи бўлибди.У масжид қурилишига ҳеч кимни ҳиссаси қўшилишини истамабди Фуқароларига кимки ушбу масжид қурилишига ҳисса қўшгудай бўлса жазоланишини таъкидлабти.Масжид битгач, пештоқига ўз номини ёздирибди. Аммо уч кеча бир хил туш кўрибди.Фаришталар осмону фалакдан тушиб, унинг номини ўчириб, бир аёл номини ёзиб кетишар экан.Подшоҳ дарғазаб бўлиб, текширтирса номи жойида экан.Подшоҳ таажубланиб, шу аёлни фуқаролар ичидан суриштириб топибди.Қараса жуда кекса бир қария эканлар.Подшох кулиб тушини қарияга айтиб берибди.Онахон:_"эй подшоҳи олам мен сизнинг фармонингиздан хабардорман, масжид учун ҳеч нарса қўшганим йўқ.Лекин бир куни шу ердан ўтаётганимда қурилиш учун фойдаланилаётган эшакка кўзим тушди.У боғлиқ бўлиб, ўзидан нарироқдаги сув тўла челакка интилаётган эди.Мен раҳмим келиб, шу челакни холис ниятда унинг олдига қўйган эдим"_деб жаврабди.
Подшоҳ тушнинг ҳикмати қаердалигини англабди.Демак эзгу ишни чин эътиқод ила холисанлилоҳ қилинсагина Аллоҳ розилигига эришиш мумкин.Подшоҳ Аллоҳга истиғфор айтиб, масжид пештоқига онахоннинг номини ёздирибди.
Бундан шундай хулоса чиқадики, савоб ишни катта кичиги бўлмайди. Аллоҳ розилиги йўлида қилинган ҳар қандай эзгу амал марҳаматсиз қолмайди.
Чунки адл тарозуси Қодир Эгам қўлидадир.
Ҳар қандай тарозу бузилиши мумкин аммо Ҳақнинг тарозуси қадимдур асло бузилмас.Биз отинойилар халқ орасида тарғибот ишларини олиб бориб, меҳр оқибатни, мурувватни , савоб ишларни кучайтирилишини, садақаю закотларни беминнат чин дилдан қилинишини тарғиб қилишимиз лозим. Фаолиятимиз давомида қанчадан қанча оилаларни яраштирдик. Фарзандларини тўғри йўлга солишга кўмаклашдик, йўлдан озган аёлларни тўғри йўлга солиб, оиласига бирлаштирдик, бемор, ҳақдор ва ногиронлар қалбини шод айладик. Қайнона келин муносабатларини меҳрга айлантирдик, фитр рўзалар терилиб, ҳақдорларга берилди. Диний ташкилотимиз билан бирга жуда кўп ўксик кўнгилларни шод айладик. Албатта буларнинг барчасини Аллоҳ таоллонинг рушди ҳидояти билан амалга оширдик.Шунинг учун ҳам, бундай савобли ишларимизни зиёда қилиб, ажрини фақатгина Аллоҳдан умид қилишимиз лозим.Чунки бундай савобли ишлар учун бизни Аллоҳнинг ўзи танлади ва саралади.
Зеро Ҳақ таоллоҳ ўзининг муборак каломи "Наҳл"сураси 97-оятида шундай марҳамат қилганку:-"Эркакми аёлми кимда ким мўмин бўлгани ҳолида бирор яхши амал қилса бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажру савоблар билан мукофотлаймиз (Наҳл 97
-оят)
Қизилтепа туман отинойиси Гулнора Ваҳобова.