Олимга фақатгина жоҳиллар тош отади

26-04-2020, 11:07 muslim Мақолалар 619

Олимга фақатгина жоҳиллар тош отади
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бу инсонни шунчаки хотирлаш инсофдан бўлмас. Дин ва миллати учун қилган хизматларини тасдиқ этмасликнинг иложи йўқдир. Бутун дунё бу ҳақиқатни англаб, шайхнинг қадрини, ислом оламидаги ўрнини эътироф этиб турган бир вақтда, у инсоннинг асарларини ўқиб иймонга келган, шу туфайли Аллоҳ рози бўладиган тўғри йўлга ўтган, мўмин-мусулмон халқимизга том маънода устоз бўлган бу зотнинг шаънига ноўрин гаплар айтаётган кишиларга биз қандай қилиб жавоб қайтармайлик?!
Аллоҳ таъоло Ўз каломида “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”, деб марҳамат қилган. Ҳа дўстлар, орамизда Аллоҳга ким ҳақиқий тақво қилади дейдиган бўлсак, бу оятнинг ҳукмига шу зот тушар эдилар. Янги ўзбек халқига, бу жумлани шартли равшда ишлатаман, бундан мурод собиқ иттифоқ мафкураси исканжасидан чиққан, янги давлатчилик ва миллий қадриятларини тикланаётган халқ назарда тутилмоқда, шаръий илмларни тартибли равшда таълим берган бу инсончалик мураббийни билмайман. Сўзимизнинг исботи сифатида шайхимиз таълиф қилган асарларини ёдингизга соламан:
1. Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси ҳамда унинг тафсири. Аллоҳнинг каломини қандай тушунишни ўргатишга бағишланган ўзбек тилида чоп этилган бошқа бирорта ҳам бундай асарни топишимиз қийин.
2. Ақида. Аллоҳга қандай иймон келтириш, шу иймон нималарни тақозо этади, Аллоҳни қандай таниймиз деган саволларга жавобни ҳам ҳазратимизнинг “Сунний ақидалар”, “Иймон, ”“Ақоид илми” ва “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхийси” асарларина етарлича жавоб топамиз.
3. Фиқҳ. Аллоҳга қандай ибодат қиламиз, қандай амалларимиздан Аллоҳ рози бўлади-ю, қандай амаллардан қайтарган, бундай саволларга ҳазратнинг уч томдан иборат “Кифоя”, “Усулул фиқҳ”, “Мўминнинг меърожи”, “Мўминнинг қалқони”, “Мўминнинг нажоти”, “Мўминнинг умр сафари” ва бошқа кўплаб асарларида жавоб топишимиз мумкин.
4. Суннат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламинг суратлари-ю, сийратлари борасида, ул зотинг суннати мутоҳҳаралари бобида ўзбек тилиди шайхимиз сингари асар битган инсонни ҳали тарих кўргани йўқ. Биргина “Ҳадис ва ҳаёт” туркумидаги китобларинг ўзи бу борада қилинган улкан хизматга далолат қилади. Қолаверса, ҳазратнинг ташаббуслари билан Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг саҳиҳлари “Олтин силсила” туркумига асосан ўзбек тилига пухта таржима қилиниб, чоп этилиши йўлга қўйилди.
5. Тарих. Ислом тарихини мухтасар ўз ичига олган, далилларнинг ишончли ва тартибли акс эттирилганлиги борасида икки жуздан иборат “Ислом тарихи” асаридан кўра ўзбекзабон кишилар учун манфаатли асар нашр қилинмаган.
6. Ахлоқ. Диннинг қони бўлган ахлоқ ва тарбия борасида ҳам бу инсон каби ўзбек тилида асар битган инсонларни топиш мушкулдир. “Ижтимоий одоблар”, “Мукаммал саодат йўли”, “Руҳий тарбия”, “Яхшилик ва силаи раҳм”, Имом Бухорийнинг “Одоблар хазинаси” асарининг таржимаси бу сўзимизнинг исботидир. Қолаверса, исломий ва тотув оила барпо этиш учун йўлланма берадиган “Бахтиёр оила” асари ҳар бир муслима ўзбек қизининг сепмдаги энг қимматли ашёга айлангани ҳеч биримизга сир эмас.
7. Соф исломни тарғиб қилиш. Диннинг мақсадларини тўғри англай олмаслик, унда мутассибликка берилиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган “Васатия – ҳаёт йўли”, “Дин насиҳатдир” ва “Очиқ хат” асарлари оқни қорадан ажрата олмайдиган диндошларимиз учун жуда зарурий қўлланмага айланди.
Шу ўринда юқорида келтириб ўтилган қисқача ижод йўллари билан чеклансакда, бу шахснинг жамоатчилик борасида қилган хайрли амалларига тўхталсак:
1. Ҳазрат “Ўрта осиё ва қозоғистон” мусулмонлари идорасига муфтий бўлганларидан сўнг, қадимий “Усмон мусҳафи”ни юртимизга олиб келинишида ўз ҳиссаларини қўшдилар.
2. Эски масжид ҳамда мадрасалар қайтариб олинди, ҳаттоки ҳукумат томонидан уларни қайта таъмирлатиб олинишига эришдилар. Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” мадрасаси бунга мисолдир.
3. Хотин-қизларимизнинг шаръий илм олишлари учун махсус курсларни ташкил этилишига хизмат қилдилар. Кейинчалик манашу курслар негизида хотин-қизлар билм юрталри ташкил топди.
4. “Мовароуннаҳр” нашри ташкил этилиб, “Ислом нури” газетаси мусулмон халқимиз қўлига етиб борди. Шу нашр туфайли “Устози аввал”, “Муаллими соний” ҳамда “Ибодати исломийя” асарларидан халқимиз баҳраманд бўлди.
5. Мустақил давлатчилигимиз тарихида илк ҳожилар ҳам ҳаж ибоатининг ташкили қилинишида ҳазратнинг хизматлари улкан бўлганини эътироф этишади. Ҳаттоки, бу ҳожиларинг меҳмонхона ва озиқ-овқатлари ҳам бепул амалга оширилган экан.
6. Саудия Арабистонида жойлашган “Ислом робитаси” муассасасида ҳам самарали фаолият юритиб, мусулмонлар ўртасидаги турли ижтимоий-сиёсий фитналарни бартараф этилишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Бу шахс томонидан ислом уммати учун қилинган ишлар ва ёзилган асарларнинг ҳар бирига таъриф берсак вақтимиз етмайди. Биз зикр қилиб ўтган юқоридаги маълумотлар хамир учидан патир холос. Ҳазратнинг ҳаёт ва ижод йўлларига қизиққан шахс у кишининг ёзган асарларининг номи билан қизиқиб кўрсин. Сўнгра уларни ўқиб чиқсин. Шунда бу зотни айблаётганлар аслида ким-у, ҳазрат ким эканликларини яхши билиб олишади. Бу маломат қилувчи ҳизбий бўладими, соҳта салафий бўладими, ёки яна қандайдир фалоний бўладими бизнинг халқимиз, миллатимиз динимиз ривожи йўлида заррача хизмат қилган кишилар эмас. Балки, уламоларимизни хақоратлаб, уларни ёмонотлиқ қилиб ислом душманларига хизмат қилаётган сотқинлардир. Улар динни сиёсий мақсадлар йўлида ишлатадиган пасткашлардир. Аллоҳ уларга Ўзи кифоя қилсин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини ўз раҳматига олсин, дини, мўмин-мусулмон халқи учун қилган барча эзгу амалларини ажрини янада кўпайтириб берсин!


Истамжон Илҳом ўғли

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш