Биз олдинданоқ енгилиб қўямиз, акс ҳолда...

19-02-2020, 12:04 admin Мақолалар 504

Қишлоққа сафар қилганимда бир неча дўстларимнинг бир ўйин ўйнаётганини кўриб қолдим. Улар газли ичимликдан бўшаган шиша идишларни дарахтга ип билан осиб қўйиб узоқдан милтиқдан отишаяпди. Мен улар олдига келиб: "Мен ҳам синаб кўрсам бўладими? Бу нима? Милтиқми? Уни қандай ишлатасизлар? Шу шишаларга теккизишим керакми?".

Ўйламасдан тепкини босдим. Шишалар майдаланиб ҳар томонга сочилиб кетди. Ўртоқларим қотиб қолишди.

Кейинчалик билсам, улар бир неча соатдан бери уриниб мўлжални ура олишмаётган экан. Ҳатто улардан учтаси ўқ отиш бўйича мукофотлар ҳам олган экан.

Буларнинг ҳаммасини мен олдиндан билганимда аниқ омадим чопмас эди.

Билмаслик шижоати...

Агар у бўлмаганида ҳеч нарса қила олмас эдик.

Чунки биз аввалдан муваффақиятсизликдан қўрқамиз.

Олдинроқ бир нарса ўқиган эдим. Бир Америкалик талаба аудиторияга кечикиб келади. Доскага ечилмаган бир масала ёзиб қўйилган эди. Уни топшириқ деб ўйлаб дафтарига ёзиб олади. Уйга бориб уни ечади. Эртаси олийгоҳга келиб масалани устозга кўрсатади. Устоз ҳайратда қолади. Чунки бу масалани тарих давомида ечими топилмаётган эди. Устоз у масалани "ечими топилмаётган масала" ўлароқ доскага ёзиб қўйган эди.

Ҳалиги талаба буни билмасдан масалани бир кечада ҳал қилиб қўйган эди.

Инсонда "билмаслик шижоати" бўлиши керак экан. Олдимизда турган муаммонинг залвори, олдингилар буни еча олмагани бизни қўрқитмаслиги лозим экан.

Муваффақият имкони бўлган ягона йўл шу экан.

Агар ишни бошламасмиздан бизни хавф-хатар шарпалари ўраб олса, у биздаги ҳимматни бир қадам ҳам қўймасимиздан парчалаб ташлайди.

Аҳмад Холид Тавфиқ
Манба: Azon.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш