Ҳар биримиз ДУНЁ деб аталадиган омборда буғдой доналарини тўплаётган кишилар кабимиз. Омборимизни буғдой доналари билан тўлдиряпмиз, лекин тўплаётган буғдойимизни бир томонидан камайиб бораётганидан хабаримиз йўқ. Буғдойимизнинг бу каби камайиб бориши сабабини, омборга кириб олган сичқон эканлиги ҳеч ақлимизга келмайди гўё. Сичқон турли хил ҳийла ва найранглар-тузоқлар билан омбордаги буғдойни кемираётганини пайқай олмаймиз. Сичқон бизнинг омбор тагидан тешиклар очган. Тўплаётган буғдойимизни кўпдан бери давомли кемириб, камайтириб келмоқда.
Эй Ҳаққа етишмоқни истаган инсон! Аввал сичқондан қутилиш чорасини топишинг керак. Сичқонни узоқлаштирганингдан сўнг, омборхонангни истаганингча тўлдираверасан.
Қилганимиз бутун гўзал амаллар, ишлар, ибодатлар, одамзодга муносабатлар, ёрдамлар биз учун оҳират омборига йиғаётганимиз савоб буғдойимиздир. Бу маънавий омбормизнинг ўғриси бўлган сичқон-нафсимиз ва унинг орзуларидир. Қилаётган амалларимизнинг бўшлиқдан иборат бўлиб қолмаслиги учун, нафс кемирувчисини кўнгил омборидан қувмоғимиз даркор.
Кармана тумани Фатима Алий таржимаси