САВОЛ: Бир тижоратчи ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида бир шахсдан музораба асосида маблағ олган. Ушбу тижорат фаолияти давомида маълум бир заводдан катта миқдорда товарлар харид қилган. Йил охирида завод томонидан ушбу харид миқдори муносабати билан бонус тариқасида маълум миқдорда пул берилди. Савол шундан иборатки: музораба фойдасини тақсимлашда мазкур бонус пул ҳам фойда сифатида қараладими? Ва шу бонусдан ҳам сармоя эгаси улуш оладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатда бонус ҳам фойда қаторида келишилган ҳиссага кўра тақсимланади. Чунки музориб, яъни ишни бажарувчи томонга завод томонидан берилган мазкур бонус айнан музораба йўли билан қилаётган тижорати орқали келган. Музорабанинг шартларидан бири музораба орқали амалга оширилган ишдан тушган фойданинг келишувга кўра бўлинишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.