Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади?

11-05-2025, 10:51 admin Ислом олами / Савол-жавоб 17

САВОЛ: Отамда кексалик туфайли сийдик келиб туради. Умрага борганда тавофни қандай қилса бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий манбаларда тавоф қилишда таҳоратли бўлиш тавофнинг вожибларидан бири дейилган:

وَاجِبَاتُ الطَّوَافِ سَبْعَةٌ الْأَوَّلُ الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَدَثِ الْأَكْبَرِ وَالْأَصْغَرِ

Тавофнинг вожиблари еттита: Биринчиси катта(жунуб, ҳайз ва нифос) ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлишдир. (Лубобул маносик).

Агар отангиз соҳиби узр бўлса, ҳар намоз вақти учун таҳорат олади. Намоз вақти тугаганда таҳорати синган ҳисобланади. Тавоф жараёнида ҳам шунга риоя қилади. Битта фарз намози вақтида тавофни бошлаган бўлиб, шу намоз вақти чиққанда таҳорати синган ҳисобланади ва қайта таҳорат олиб, тавофини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш