НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар

29-07-2023, 23:53 admin Ислом олами 327


НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar

МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ? #қисқа_савол_жавоблар
Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса...

Ашуро кунининг ажойиб фазилати, гўзал хислати бор. Мўмин-мусулмонлар бу кунлари рўзғорни бут қилиб қўйишлари суннатдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ таоло йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

T.me/BintuSodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш