Абдулаҳад исми ҳақида
Ассаламу алайкум! Оилада уч қиз ва бир ўғилмиз. Отам укам туғилганда жудаям қувонганлар ва унга Абдулаҳад деб исм қўйганлар. Уларнинг диний билимлари ўша пайтда қай даражада бўлганини билмайман. Ҳозир беш маҳал намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиладилар. Биламизки, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон исмлари «Аллоҳнинг қули» деган шарафли маънони беради (валлоҳу аълам). Мен ҳам қўлимдан келганича ибодатдаман. Ҳар гал Асмаул Ҳуснани ўқиганимда Аллоҳнинг Аҳад деган сифатини кўрмайман. Укамнинг исмининг маъноси мени ўйлантиради. Бу ҳақда отамга айтиб, кўнгилларига тегиб қўйишдан қўрқаман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққизта исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бу Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизтадан бошқа исми йўқ, дегани эмас. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари кўп.
ИХЛОС СУРАСИ
1. Айт: «У – Аллоҳ ягонадир.
Ҳа, эй Пайғамбар, ҳаммага айт! Аллоҳ таоло биттадир, ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти биттадир, ягонадир. Бошқа бир илоҳ йўқдир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифати ягонадир. У Зотнинг сифатлари билан ҳеч бир нарса сифатлана олмайди.
– У Ўзининг ўхшаши йўқлиги бўйича ҳам ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амалларида ҳам биттадир, ягонадир. Унинг амалларини ҳеч ким қила олмайди.
Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти Исломнинг асосий ақийдасидир. Эътиқод қилиниши лозим бўлган бошқа нарсалар ҳам Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти асосида бўлади.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq