Электрон китоблардан нусха кўчириш жоизми?
Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳи талабасиман, тиб илмини пухта ўзлаштириш учун рус ва инглиз тилларидаги китобларни ўқишимизга тўғри келади, аммо улар Ўзбекистонда нашр қилинмайди. Зарур бўлган китобларнинг барчасини чет эл (Россия ва АҚШ)дан опкелиш қийинчилик туғдиряпти. Бизда уларнинг электрон вариантлари бор. У китоблардаги «барча ҳуқуқлар ҳимояланган, ҳеч қандай шаклда тарқатиш мумкин эмас» деган ёзувлар мени ўйлантиряпти. Улардан китоб ёзишда фойдаланиш ёки сотиш учун эмас, фақатгина ўқиш учун нусха чиқартириб олиш гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Жавоб:
Нусхаси қаерда тарқатилаётган бўлса, шунга эътибор қилинг. Агар фойдаланиш учун қўйилган бўлса, фойдаланса бўлади. Уни тақиқланган йўл билан қўлга киритмаслик керак.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Веб-сайт
t.me/bintusodiq