ТАЛАБАЛАР УЧУН БУ ЖОИЗМИ?

8-08-2022, 10:22 admin Ислом олами 347

ТАЛАБАЛАР УЧУН БУ ЖОИЗМИ?

Ассалому алайкум! Институт талабасиман. Биз сессия вақтида коррупцияга йўл қўйилишининг олдини олиш учун фанларни онлине тест шаклида топширамиз. Лекин бу ерда бир масала мени ўйлантирмоқда. Сессия вақтидан олдин ичкарида тушадиган тестлар талабаларга ўқитувчилар томонидан берилади ва бу тестлар энг камида 300 ёки 400 тадан бўлади. Бу тестлардаги маълумотлар худди китобдан ўқиганимиздек ёдимизда қолади, фақат осонроқ йўл билан. Яна ичкарида талабалар бир-бирига ёрдам ҳам беради. Аслида шу иш жоизми, яъни биз берилган тестларни ёдлаб кириб ечишимиз кўчирмачилик эмасми? Бир-биримиздан сўрашимиз-чи?

Одинахон Муҳаммад Содиқ:
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаб кириш ҳар бир ўқув юртидаги тартиб-қоидаларга боғлиқ. Агар низомда шу нарса бўлса, бундай тайёрланиш мумкин. Аммо имтиҳон пайтида бир-бирига ёрдам бериш асло жоиз эмас. Ҳар бир талаба ўз билимига суяниши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, биздан эмас», деганлар. Бу ёлғон билан бирга, билимсизликка олиб боради. Билимсиз соҳа эгалари ҳам ўша соҳага, ҳам ватанига хиёнат қилади.
Валлоҳу аълам.

Имтиҳон топшириш

Ассалому алайкум! Ўқишга имтиҳон топшириш жараёнида яширин тарзда абитуриeнтлар бир-бирларига тeст жавобларига ёрдам бeришади: масалан бири инглиз тилидан яхши бўлса шeригини тeстини eчиб бeради униси eса ўзининг тарихининг тeстини eчиб бeради шу тарзда бир-бирига ёрдам бeради натижада юқори бал олиб ўқишга кириб кeтади. Мазкур иш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш