Номаҳрам билан суҳбат
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим интернетдан уяли алоқа орқали қизлар билан гаплашиб, учрашишгача борибди. Авваллари жуда қийналардим, уришардим. Аллоҳдан унга ҳидоят, ўзимга сабр сўрайман. Фарзандларим билан кўнглим кўтарилади. Номаҳрам билан гаплашиш ҳаромлигини билиб ҳам қилаверса, нима бўлади? Аллоҳ сабр берса, фарзандларим учун яшайман, иншааллоҳ. Шундай қилсам тўғри бўладими? Аллоҳ Қуръони Каримнинг Нур сурасида «Пок мўминалар пок мўминлар учун» деган. Ёки бошқа маънода нозил бўлганми? Агар эр бошқа билан бўлса, «хотини унга ҳаром бўлади ёки талоқ тушади» деганини эшитгандим, шу тўғрими? Аллоҳ таоло ажрингизни берсин. Жавоб учун аввалдан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Эркак киши ўз қилмишлари учун ўзи жавоб беради. Аллоҳдан яхшиликни умид қилиш керак. Сабр қилиш, дуо қилиш керак. Эрингизга насиҳат қилинг, уни тақвога унданг. «Агар эр бошқа билан бўлса, хотини унга ҳаром бўлади ёки талоқ тушади», деган гап нотўғри.
Валлоҳу аълам.
#Савол_жавоб
@bintusodiq