Таҳорат олса бўладими?
Ассалому алайкум! Ванна ёки раковинада нажосат теккан шалвор ёки ички кийимларни, болаларнинг плёнкаларини ювса, таҳорат қилиб бўлмайдими? Ўша таҳорат қилинадиган жойда (кичик ва катта ҳожатларни чиқарса) болаларни ювинтирса бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сув ҳар нарсани тоза қилади. Лекин имкон қадар таҳорат қилинадиган ерни нажаслардан узоқроқ қилиш афзал. Мисол учун, бирор тоғорада нажосат теккан нарсаларни чайиб олиб, ҳожатхонага тўкиш каби. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Қалбингиз нимага боқмоқда?
Вақти-вақти билан умидсизликка тушишимизнинг сабаби бу нигоҳимизни янглиш нарсаларга қаратишимиздир. Масалан, гуноҳ содир этиб қўйсак, Роҳийм зотдан кўра, гуноҳларга диққатимизни қаратамиз. Кўнглимизни синдиришса, тузатувчи Жаббор зот ўрнига, кўнгил синиқларига назар соламиз. Оғриқдан азоб чексак, дардга нигоҳимизни қаратамизу, барча оғриқларни аритувчи Зотни кўрмаймиз. Жароҳатлансак, жароҳатга эътибор қиламизу, бироқ уни даволовчи Зотни кўрмаймиз. Қўрқсак, бутун нигоҳимизни Ҳафиз зотга эмас, қўрқувга қаратамиз. Муаммога дуч келсак, унга ечим берувчи Зотни эмас, балки муаммоларни кўрамиз. Дунё камчиликларини кўрамизу, Аллоҳнинг мукаммаллигини кўрмаймиз. Эртани эмас, айни вақтни, мевани эмас, дарахтни, атиргулни эмас, тиканни кўрамиз.
Дардлар, чорасизлик ва умидсизликнинг – барига биз нигоҳимизни Холиқ ўрнига, махлуқотга қаратишимиз сабабчи бўлади. Энди ўзингизга савол беринг: қалбингиз нимага назар солмоқда?
Ясмин Мужоҳид
Флюра Умурзақова таржимаси