Қайт қилиш билан рўза бузиладими?
Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Рўза пайтида ёки намоз ўқиётганда соғлиги туфайли мазаси бўлмай қайд қилса, рўза ёки намоз бузиладими? Агар бузилса, қазосини ўқиши ёки қазо рўза тутиши керакми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Жавоб:
Оғзи тўлиб қайт қилмаса, рўза бузилмайди, лекин намози бузилади.
Намознинг вақти чиқиб кетса, қазосини ўқийди, чиқмаган бўлса, таҳорат қилиб қайтадан ўқийди.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq
Умримизнинг яна қанча Рамазони қолди?
Ва яна қанча Лайлатул қадри қолгани Ёлғиз Аллоҳнинг ўзига маълум. Рамазонни кузатар эканмиз, бу ҳар биримиз учун охиргиси бўлиши мумкинлигидан бироз ўйга толганимиз фойдадан холи бўлмас.
“Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз” (Анбиё сураси, 35-оят).
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube