Mен қандай йўл тутай?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнанам «Менинг одамларим бор. Бу амалларни бўйнимга олганман. Булар менга Аллоҳ томонидан буюрилган», деб мушкул кушод, кинна ва Қуръонда келмаган ҳар хил дуоларни ўқиб, егуликларга дам солади. Менинг Исломдан хабарим бўлгани учун «Бу нарсалар аслида йўқ», дейман ва зинҳор уларга эргашмайман. Шу сабабдан бизда низо ва жанжаллар кўп бўлади. Бу вазиятда мен қандай йўл тутай?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шукрки, бу ишлар нотўғрилигини билар экансиз. Ҳеч қачон амал қилманг, бундан Аллоҳ асрасин! Сиз қайнанангизга бу ишлар жоиз эмаслигини яхшилик билан тушунтириб бораверинг. Низо ва жанжаллардан қочинг, кўнглингизга олманг. Бундай ҳолатларни инкор этганингиз ва ушбу ҳолатларга сабр қилганингиз учун ажр оласиз, иншааллоҳ. Аллоҳ инсоф берсин.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg