Савол: - Ассалому алайкум! Орифлар шатранжи деган ўйин ҳақида эшитиб қолдим. Айтишларича буни валийлар ўйлаб топган экан. Шу ҳақида маълумот берсангизлар.
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Шатранж яъни ҳозирги кундаги шахмат ўйини динда тарғиб қилинган эмас. Орифлар ўзларини содда қилиб айтганда бир машина деб тасаввур қилсалар, фикрлашни машинанинг рули деб биладилар ва улар рулни ҳамиша Аллоҳга топширадилар. Бирор ишни тадбирини қилсалар Аллоҳга истихора қилиб солиҳлар билан маслаҳатлашиб шахмат ўйновчи каби фикрларини юргизишади. Шахмат ўйновчи юришдан олдин “буни юрсам у томондан бу жавоб бўлади, буни юрсам бу жавоб бўлади” деб ҳамма ишини қилишдан аввал тасаввур қилади. Аллоҳнинг розилигига мувофиқ ёки номувофиқлигини, қайси бирини қилса савоби кўпроқлигини, қайси бирини қилса дунёда фойда кўрса ҳам охиратда зиён кўришини тасаввур қилишади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати