Фойдаланиши мумкинми?

14-02-2020, 21:10 admin Ислом олами / Савол-жавоб 905

Савол: - Ассалому алайкум. Келиннинг ётоғида қайнилар ва қайнона ётиши, фойдаланиши мумкинми?


Жавоб: - Келиннинг ётоғида қайининилар ётиши у ёқда турсин, ҳатто келинойи уларга ҳижобсиз кўриниши мумкин эмас.Чунки улар номаҳрам ҳисобланади. "Саҳиҳайн"да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Ҳамв ўлимдир"деганлари келтирилади. Ҳамв - эрнинг ака-ука, амаки ва жиянлари. Пайғамбар алайҳиссалом уларни ўлим деганлари, имом Нававийнинг айтишларича, улардан келинойисига келадиган хавф бошқаларга нисбатан кучли бўлгани учун. Чунки бегоналардан кўра улар аёлнинг олдига осон ва кўп кириб-чиқишади. Одатда одамлар бунга енгил қарашади. Шу сабаб улар ўртасида фитна ва нохуш ҳолатлар кўп учрайди.

Қайнона ва қайнота, эрнинг бошқа хотиндан ўғиллари хотиннинг ётоғига кириши ва зарурат бўлганда ётиши ва фойдаланиши мумкин. Аммо аёлини бошқалар кира олмаслиги учун қулф-калитли уй билан таъминлаши эрнинг зиммасида вожиб. Зарурат бўлмаганда аёл юқорида мазкурларни ётоғига киришдан ман қилишга ҳаққи бор.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш