"МЕНИНГ ҚАЙНОНАМ ГЕНЕРАЛ" КЎРСАТУВИ

21-01-2020, 09:29 admin Ислом олами / Савол-жавоб 760

Савол: - Ассалому алайкум! Телевизордаги "Менинг қайнонам генерал" кўрсатувининг 28-сонида дастурхон атрофида ўтирган аёлларнинг бири "Қайноналарга сажда қилиш керак" деб ҳаммага ўргатиб ўтирибти. Яна у етмагандек намозни қайнона ва қайнотага хизмат қилиб агар вақт айтсагина ўқиш керак деб ўргатяпти. Илтимис шунақа инсонларга динни яхши билмаса охиратида нима жазо кўришини эслатиб қўйсангиз. Зора бу саволнинг жавобини ўқиб амал қилишса.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Подшох бир қарорни чиқарса фуқароларидан бирортаси унинг зиддига бирор сўз айтиш подшохга беҳурматлик ҳисобланади. Буйруқ берса буйруғига қарши сўз айтиш жиноят ҳисобланади. Бутун борлиқни яратган, шу қатори ўзини ҳам йўқдан бор қилган Зот ҳамда коинотнинг сарвари пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган бўлсалар, бу амр Қуръони каримдек қиёматгача сақланиб қолувчи китобга муҳрлаб қўйилган бўлса, унинг қаршисига “Мендан ошсанг кейин намоз ўқийсан” деган одам ким бўлиши мумкин? Бундай инсонни ўзлигини билмаган нонкўр дейишдан бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло "Ясин" сурасида марҳамат қилади:

أَوَلَمْ يَرَ الْإِنسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ۝

77. Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса у баногоҳ, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!
Ушбу ояти карима ва ундан сўнг келадиган оятлар ўлгандан кейин тирилтиришни инкор қиладиган ҳар бир инсонга хитобдир. Аммо бу оятларнинг тушишига сабаб бўлган киши мушрикларнинг каттаси Убай ибн Халаф эди.
Мужоҳид, Икрима, Урва ибн Зубайр, Суддий ва Қатодадан қилинган ривоятда: «Убай ибн Халаф (Аллоҳнинг лаънати бўлсин унга) қўлида чириган суякни тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва хокини ҳавога пуфлаб, учириб туриб:
– Эй Муҳаммад, Аллоҳ мана шуни тирилтиради, деб гумон қиласанми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳа, Аллоҳ сени ўлдиради, кейин қайта тирилтиради, сўнгра эса дўзахга киритади, – дедилар. Шундан кейин «Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?!» деб бошланувчи оятлар нозил бўлди», – дейилган.
Ҳа, инсон ўз аслини билганида кофир бўлмас эди. Ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қила олмас эди.
«Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?!»
Инсон ўзининг бир томчи жирканч сувдан яратилганини билмайдими?! Ўзини ким деб ўйлайди?! Бунчалик ҳовлиқади?! Бунчалик осмондан келади?!
«Энди эса у баногоҳ, очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди!» ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш