Савол: - Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари. Бизнинг маҳалламиз масжидида кўпинча имом болмайди. Шундай пайтларда имомликка чойхонадан нарда ўйнаб чиққан оқ соқоллар айнан нарда ўйнаган инсон имомликка чиқса унинг ортидан иқтидо қилиб бўладими. Нарда ўйнаса таҳорат бизилмайдими?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Албатта, «оқ соқол» кишининг чойхонада сиз айтиб ўтган каби ачинарли ҳолатга тушиб қолиши катта мусибат. Бунинг устига масжидга келиб намозга имом бўлиши ўлганнинг устига чиқиб тепган билан баробар. Мазкур «оқ соқол»лар инсоф қилсалар ва ўзларига мос ишларни қилсалар яхши бўлар эди. Шу билан бирга мазкур ёмон ишни қилиш билан таҳорат ва намоз бузулмайди. Агар улар мазкур нарсани ўйнаш жоиз деган эътиқодда бўлсалар, иқтидо қилиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ