14- март , 2024 йил.
Сарбозор маҳалласи масъуллари , раис, хотин-қизлар фаоли ,профилактика нозири билан биргаликда маҳалла фуқароси О.....лар хонадонидаги оилавий низо сабаблари ўрганилди.
Оила ёлғиз ўғлига шаҳардан келин олганига 5 йил бўлган. Ўртада битта фарзанд бор. Оиладагилар ҳаммаси Янгиқўрғон марказидаги шахсий дўконида ишлайди. Келин ҳам. Эр- хотин жанжаллашиб эри келинни икки - уч марта урган. Келин ҳам уч мартадаям ички ишларга ариза ёзиб , эрини жаримага торттирган.
Келин икки ярим ойдан бери онасиникида эди. Бу биринчи марта ҳам эмас. Эри билан кўп урушишаркан. Оиладагилар аралашади дейди.Келинниям тили яхшигина узун экан, ҳаммамизга гап топиб бериб турибди. Ҳар бирларига тегишли маслаҳатларни бериб , алҳамдулиллаҳ, яраштирдик.
Охири хайрли бўлсин илоҳим..
Натижа : оила яраштирилди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
14.03.2024-йил. Ғужбоғтепа маҳалла Суғдиёна кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ. Ғ. ва Арғун маҳалла фуқароси З. М ларнинг оилавий келишмовчилик сабаблари хонадон аҳли ўртасида икки маротаба бориб ўрганилди. Ва ниҳоят учинчи боришимизга оила яраштирилди. Икки ўғил қиз фарзандлари ота она бағрида яшашга муваффақ бўлди.
Ғужбоғтепа маҳалла отинойиси Очилова Майрам Мирзо қизи.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги