ОТИНОЙИЛАР УЧУН АТТЕСТАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЎМИнинг кўрсатма ва тафсиясига асосан бугун Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган, расмий отинойилар учун аттестация имтиҳонларини иккинчи куни бўлиб ўтмоқда.
Аттестация жараёнларини вилоят бош имом-хатиби Т.Рузиевнинг тавсия ва кўрсатмалари билан бошланди.
Ўтказилаётган аттестациядан асосий мақсад отинойиларнинг профессионал малакаси ва касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, ўз бурч вазифаларини бажариш борасида масъулиятини оширишдан иборат.
Аттестация жараёнлари давомида отинойиларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти қай даражада ўзлаштирганликлари суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда. Ушбу жараён орқали отинойиларнинг малакаси, касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, зиммаларига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятни оширишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Аттестация жараёнлари шаффоф тарзда ўтказилмоқда.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги