Қозоғистон Республикасида ҳалок бўлган юртдошларимизга ҳамдардлик

19-01-2018, 08:59 admin Янгиликлар 1 364

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида махсус Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссия таркиби Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат.

Махсус Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан биргаликда ушбу фавқулодда ҳодисанинг сабабларини аниқлаш, мамлакатимиз фуқароларининг шахсини аниқлаш, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни мамлакатимизга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилган.

2018 йил 18 январь куни махсус Ҳукумат комиссияси аъзолари белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун махсус самолётда Тошкентдан Қозоғистоннинг Актюбинск шаҳрига жўнаб кетди.

Манба:president.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш