Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

12-12-2023, 16:32 admin Янгиликлар 185

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Учқудуқ туманида жорий йилнинг 11- декабрь куни Бўстон кўчаси 14-уй 2-хонадонга келин бўлиб тушаётган қизимиз Дилфузахон билан "Оила муқаддас даргох "мавзусида сухбатлашилди .
Учқудуқ тумани "Мустақиллик "МФЙ отинойиси Файзиева З.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туманида жорий йилнинг 11- декабрь санасида махалла аёллари билан "Оилада эр-хотин вазифалари " хақида сухбат ўтказилди .
Учқудуқ тумани "А.Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 11- декабрь санасида Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О.Тўрақулова "Абай "мфйда бўлди" Манзурахон опанинг қизи Шахло Йўлчилар" мфй худудидага келин бўлиб тушган.Махбуба опа яшаётган Шахлохон бир нафар қизчалик бўлди.
Бугунги кундаги муаммолардан биттаси-- учинчи шахс аралашуви .
"Абай" мфйга бордик.
Шахлохон билан гаплашиб,хатосини тушунтирдик .
Оила тикланди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "Айтим" мфй отинойиси М. Жабборова Абай мфйда яшаётган оила Нодирахон холидан хабар олди.
горасида гўдакларга ўйинчоқ, озиқ овқат бериб қайтди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 10-декабрь санасида М. Сафарова "А.Навоий"мфй отинойиси маҳалла  аёллари  билан суҳбат ўтказди. Хотин- қизлар ўртасида бидьат ва  хурофатларни  олдини  олиш, миллий урф  одатларга  амал қилиш, туй ва маросимларни   ихчамлаштириш ва  исрофгарчиликни  олдини  олиш, соғлом  турмуш  тарзини  шакллантириш, эрта  турмушнинг олдини  олиш  ва зарарли  оқибатлари ҳақида  сухбатлашди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани "Бешрабод" маҳалласида яшаган фуқаро Мустафоева Гулбиби опа 71 ёшда вафот этди. Таъзия маросими ЎМИ нинг дафнга оид фатвоси асосида отинойи С. Ғозиева томонидан ўтказилди. Таъзия маросимига келган 100 га яқин аёлларга диний маросим ва тадбирларни ҳанафий мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида миллий урф-одатларга мувофиқ ўтказиш ва бидъат-хурофотларга берилмаслик, исрофгарчиликка йўл қўймаслик тўғрисида маъруза қилинди ва жума тезисларидан "Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлик ва алдовлардан огоҳ бўлинг! " мавзуси ўқиб эшиттирилди. Қуръон тиловат қилиниб ўтганлар ҳақларига бағишланди.

Кўҳрон МФЙ отинойиси С. Ғозиева
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023. йил. Янгиобод маҳалласида хонадонларга. кириб, хонадон тозалиги, фарзандларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, муомила маданияти, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, фарзандларни илм олишига эътиборли бўлиш, уларни Ватанга садоқатли, ота-онага меҳр-муҳаббатли етук инсонлар қилиб вояга етказиш ҳақида сўзлашилди. Ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли маҳалладан кўмир берилаётганлиги айтиб ўтилди. Янгиобод МФЙ отинойиси М. Жиянова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023 йил Қизилтепа маҳалласи биносида маҳалла фаоли, оқила аёллар аъзолари, кайвонилар, кўча бошилар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат", "Жиноятчилик, гиёҳвандлик, ОИТС га қарши курашиш","Тазйиқ ва зўравонлик,ўз жонига қасд қилиш"нинг олдини олиш. Тўй маъракаларини, маросимларни тартибли ва исрофгарчиликсиз ўтказиш. Оилавий ажримларни олдини олиш, мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган аёлларимизга фарзанд тарбияси, айниқса қиз болаларнинг аҳлоқ-одоби, кийиниш маданияти, муомала маданияти ҳақида маърузалар қилинди.

Қизилтепа ва Янги куч маҳаллалари отинойиси Жамолова Т
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023 йил. Навбаҳор тумани Учтут маҳалласи "Хонтахти" кўчасида яшовчи аёлларни хонадонларида бўлиб улар билан " Яшил макон" лойиҳаси бўйича кўчатлар экишни кўпайтириш ва хонадонларни ободонлаштириш ва тозалигига эътиборли бўлиш, оила аҳилларини ўзаро ҳурмат-иззатда яшаши, оилаларда фарзанд тарбияси уларни ота-онага ҳурмат ва меҳрли, садоқатли ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш мавзуларида тарғибот ишларини олиб бордилар.

Учтут маҳалласи отинойиси К. Хасанова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11. 12.2023 йил. Кўҳрон МФЙ хотин-қизлар фаоли Ф. Қаланова, маҳалла оқила аёллар гуруҳи аъзоси Г. Кенжаева, маҳалла, отинойиси С. Ғозиева шу маҳалла Бойхо кўчасида яшаётган Бойбутаева Орзигул билан ҳозирги кунда оиласи билан келишмай аммасиникида яшаб турган қизи Гулистоннинг келишмовчилик сабабларини ўрганиш учун бордилар. Гулистон Ғужбоғ маҳалласи фуқароси Маллаев Алишерга турмушга чиққан ҳозирги пайтда иккита фарзанди бор. Алишер ва Гулистон ўрталарида оилавий келишмовчиликлар бир неча йилдан бери мавжуд бўлиб кўп марта маҳалла мутасаддилари ва отинойилар томонидан кўриб чиқилган лекин бартараф этишни иложи бўлмаган. Бугун ҳам оилани яраштиришни иложи бўлмади. Натижа: Оила аъзоларини жамлаб кейин муҳокама қилишга қарор қилинди.

Кўҳрон МФЙ отинойиси С. Ғозиева
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
9.12.2023.Ўзбекистон маҳалласи фуқаролари Б.Ж ва А. М ларнинг оиласи ажрим учун фуқаролик судига берилган бўлиб туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова ва Ўзбекистон маҳалласи хотин-қизлар фаоли С. Адизқуловалар келишмовчилик сабабларини бартараф этиш, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш мақсадида "Эр-хотиннинг бир-бирларида бўлган ҳақлари"," "Ота-онанинг фарзандларни вояга етказиш ва тарбиясидаги бурч ва вазифалари" шунингдек мустаҳкам ва аҳил оилада жамиятимизга фойда келтирувчи фидоий жонкуяр, ватанпарвар фарзандлар камол топиши, ота-она дунёга келтирган фарзандларининг тақдири учун жавобгарлиги тўғрисида такроран тушунтириш ишлари олиб борилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Ёшлик" МФЙ 13-уй 6-хонадонда яшовчи Рустамова Мадина  ва унинг турмуш ўртоғи "Геолог" МФЙ 22- уй, 49-хонадонда яшовчи Ёдгоров Асқадларнинг оилавий келишмовчилиги маҳалла ходимлари ва шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова   томонидан муҳокама қилинди. Ўрталарида бир нафар фарзанди бор. М.Рустамова ва А.Ёдгоровлар билан оилани яраштириш ва сақлаб қолиш бўйича суҳбатлар ўтказилиб, яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
10.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "Янги Зарафшон"ИФЙ "Нурафшон" массиви "Гулзор"кўчаси  30-хонадонда таъзия муносабати билан йиғилган маҳалла аёллари билан маҳалла отинойиси М.Мелиева "Таъзия одоблари","Майитга етиб борадиган савоб амаллар","Бидъат-хурофотлардан сақланиш", "Маййитни ювиш  ва кафанлаш", "Марака-маросимларни исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Динда 3, 7,20, 40,  йил берди, маросимлари  йўқлиги, дод-вой солиб йиғлаганда  маййитга озор етиши" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023йил Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова Шўртепа мфй Шўртепа кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Шукроналик", "Хотин-қизларни мамлакатимизда барча сохаларда шу жумладан диний-маърифий сохада амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи" мавзуларида сухбат олиб борилиб кераклича тушунчалар бериб ўтилди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023йил Конимех тумани Зафаробот мфй отинойиси С.Салимова Зафаробот мфй Шодлик кўчаси 7-уй 1-хонадонда яшовчи Алишер Усмонов аёли Махсуда Усмонова укаси Серик Усмоновлар билан "Ахоли ўртасида шукроналик туйгуларини кучайтириш", "Эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар, оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш" мавзуларида сухбат олиб борди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
11.12.2023йил Конимех тумани Тўққизтепа мфй отинойиси Х.Темирова Тўққизтепа мфй да бўлиб у ерда Тўққизтепа мфй хотин-қизлар фаоли Раиса Нургазиева билан биргаликда Тўққизтепа мфй да яшовчи аёллар орасида "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Шукроналик", "Ажримларни олдини олиш, эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш " мавзуларида ўзаро сухбатлашиб олинди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
10.12.2023йил Конимех тумани Юксалиш мфй отинойиси Х.Темирова Юксалиш мфй Кенгес қишлоги 120-уйда яшовчи Дилдора Муродова(бемор) холидан хабар олиб "Шукроналик", "Аллохнинг зикри ила қалблар ором олур", Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш ", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи " мавзуларида сухбат олиб борди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш