Навоий вилоятидаги бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимлари “ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Навоий вилояти Маънавият-маърифат вилоят кенгаши мажлислар залида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Навоий вилояти хокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқарма бошлиғи Э.Мардонов юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан “Диний бағрикенглик" нишонининг таъсис этилгани ҳукуматимизнинг диний соҳага бўлган юксак эътиборининг яққол намунаси эканини таъкидлади.
Мазкур тадбирда Навоий вилоятидаги бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонига сазовар бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Тойир домла Рузиев ҳамда соҳа ходимлари мазкур кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.
Вакиллик ахборот хизмати
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги