Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

18-11-2023, 11:23 admin Янгиликлар 189

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар 17.11.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй отинойиси Н.Нуракаева Дўстлик мфй Гагарин кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Шукроналик", "Аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини таргиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огох бўлиш", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сухбат олиб борди. Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.11.2023йил Конимех тумани Дўстлик мфй Шароф Рашидов кўчаси "Мих Ота" жомеъ масжиди бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л Бобоназарова туман расмий отинойилари билан навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш тадбири ўтказиб унда " Махаллалар таркибида бўладиган тўй ва маъракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам турли бидъат-хурофотлар, ирим-сиримларга чек қўйган холда миллий урф-одатларга мос равишда ўтказиш", "Ажримларни олдини олиш", отинойиларнинг асосий вазифалари юзасидан амалга оширилаётган ишлари мониторинги ва амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар ва ОАВдаги чиқишлар бўйича хисоботлар, ойлик тушум масалалари бўйича сўзлаб ўтилди.Отинойилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 16.11.да  Нурота туман  "Турко"  маҳалла аёллари орасида "Муомала одоби" ҳақида сўз юритилиб, - одамлар билан муомала қилишда ширин сўз, мулойим, босиқ, ҳилмли камтар булиш лозимлиги, мўминларнинг энг афзали-оила аъзоларига, бола чақасига, ҳамкасбларига, қариндошларига, қўшниларига чиройли муомала қиладиганидир, муомала чоғида ўзгаларни   ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини  камситиш, камчилигини юзига солиш, менсимай паст назар билаш қараш,  кийими  ёки  мавқе- мансабига қараб  муомала қилиш одобсизлик  эканлиги  айтиб ўтилди. Шунингдек "Ислом дини тинчлик, дўстлик ва биродарлик  динидир" мавзуси  ҳақида гапириб , динимизда миллатчилик йўқлиги,  инсон ҳаётининг негизи  ва манбаи тинчликка асосланганлиги, тинчлик бўлмаса, ҳаётдан лаззат кетиши, ҳар қандай ривожланиш ва тараққиёт сўниши  таъкидлаб ўтилди. Суҳбат жараёнида "Ҳар неъматнинг шукри бор"  мавзусида ҳам сўз юритилиб, фарзанд  Аллоҳ таолонинг бизга берган  буюк неъматларидан бири эканлиги, уларга гўзал тарбия бериш, уларни ватанга, жамиятга муҳаббат, садоқат руҳида етук фарзанд  қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг бурчи, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):" Ота фарзандига гўзал одобдан кўра яхшироқ нарса бермайди"деганлар. Ҳеч кимнинг боласи  ахлоқсиз, одобсиз, гиёҳванд ва жиноятчи бўлмасин.Қариганимизда  кунимга ярасин  деганлар уларнинг  тарбиясига  алоҳида аҳамият бериши лозимлиги  ҳақида  давра суҳбати ўтказилди ва шу мавзулар буйича аёллар  фикрлари  тингланди ва инобатга олинди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ да МФЙ раиси Исломова Зилола хотин қизлар фаоли Ҳасанов Ф ва маҳалла фаоли Эшниёзова Ҳафиза маҳалла худудида яашовчи кам таъминланган оилалар рўйхатини шакиллантириш бўйича келишиб олишди.
МФЙ отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар "Саховат'' буюм бозори ва" Марказий деҳқон'' бозори радиоузелида "Ёшларнинг эътиборини илм-маърифатга қаратиш'' мавзусида Янгиариқ мфй отинойиси Ядгарова С маъруза ўқиди.

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Жорий йилнинг 17- ноябр санасида Найман маҳалласига келин тушди. Ёш оилаларга Хотин -қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, эр ва хотин ўртасида муносабат оила муқаддас даргох эканлиги, к,айнона ва келин ўртасида муносабат, оилани эъзозлаш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.
Найман мфй отинойиси Абдуллаева Маъмура.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил 17 ноябр.
Хонақа маҳалласида ажрим ёқасига келган оилалар билан суҳбатда бӯлиб икки томонни тингладик. Оила муқаддас эканлиги уни кӯз қорачиғидай асраш эр хотин қайнона келин ӯртасидаги салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида бартараф этишга келишиб олдик. Шу жумладан 4 та оиладан 2та оила яраштирилди ,қолган 2 оилани маслахатлашиб уйлаб кӯришга муҳлат берилди. Ажрим ёқасига келган оилаларни келишмовчилик сабабларини.ӯрганиб уларга керакли маслаҳатларни бердик Хатоларини англаб бир бирларига меҳр бериб ,ярашиб кетган оилалардан мамнун бӯлиб келажакда фарзанд бошини эгмай ,етим бӯлиб қолишдан асраб, тенгқурлари қатори ота -онани олдида шараф билан, чиройли одоб билан, тарбия топса маърифат билан , панд насиҳатларимизни олиб ярашиб кетсалар шу ӯринда отинойиларни ҳам ӯрни беқиёсдир. Яраштириш чораларини кӯришда туман оила марказидан масъул ходиилар, туман бош отинойиси Раззоқова Р, ва отинойилар иштирок этдилар

Гулистон МФЙ отинойиси САМАТОВА ХАДИЧА.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 17-ноябр.
Хатирчи деҳқон бозорида сотувчилар ва харидорлар манфаати учун "Савдода ҳалоллик-барака калити" мавзусида маъруза қилдим. Юртимиз тинч бозорларимиз расталари мева, чева, қандолат маҳсулотларига тўла. Шукроналик келтириб, дуода яшашимиз, ҳалолликка эътиборли бўлишимиз лозим фақат. Шу сабаб сотувчиларга ҳам мурожаат қилиб, тарозидан урмаслик, унинг гуноҳи оғирлиги ҳақида гапирдим. Олувчи ҳам ҳалолликка эътиборли бўлишини таъкидладим. Ҳар бир тинч кунимизга шукронада яшашга чорладим.
Хўжақўрғон мфй отинойиси
Шавқиева Саида.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
2023-йил, 17-ноябр.
Наврўз маҳалласида яшовчи С. Ш. Зарафшон маҳалласида яшовчи Н. Ю. билан турмуш қуриб, тўрт нафар фарзанди бор. С. Ш. нуфузли ташкилотда ишлайди. Иши яхши бўлса-да, оила иқтисодига қарамас экан. Хотини ота уйига кетиб қолган. Ш. нинг амакиси билан оилани тиклаш, хатоларни тузатиши ҳақида гаплашдик. Ш. га "Оила муқаддас, уни бузса қайта тиклаш қийин. Эр оила боқувчиси" мавзуси ҳақида қайта-қайта тушунча бердик. Оиласини ўйламай қўйган Ш. қаттиқ огоҳлантиришдан ўзига келди. Амакиси ҳам қаттиқроқ танбеҳ берди. Барча гапни тушунтирдик. Ажрашиб қайта уйланса, қачон фарзандли бўлади, агар Аллоҳ фарзанд бермасачи? Ҳаётга теранроқ қарашга, енгил ўйламасликка чақирдик. Болаларни етим қилишга ҳақи йўқлигини тушунтирдик. Ш. хатоларидан қайтиши учун бир ой муҳлат бердик. Хотини ҳам ҳозир ярашмайман деб туриб олди. Шу муддат иккиси учун ҳам сабоқ бўлсин.
Наврўз мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "Мустақиллик" мфй отинойиси З.Файзиева мфй аёллари билан тўй ва маъракаларни тартибли исрофгарчиликсиз ихчам турли бидъат-хурофотлар ирим-сиримларга чек қўйган холда миллий урф-одатларга мос равишда ханафий мазхаби хамда мотурудийлик таълимоти асосида ўтказиш", " Ажримларни олдини олиш, нотинч оилалар, ёлғиз қариялар холидан хабар олиб улар билан маърифий сухбатларлашди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "А. Навоий "мфй отинойиси М .Сафарова миллий урф-одатларни сақлаш, уларни авайлаб асраш мақсадида ташкил этилган "Миллийлигимизни сақлайлик азизлар, "Лачак кийди, бет очар" номли тадбирда қатнашиб, у ерда аёллар билан "Шукроналик", "Миллий урф-одатларни сақлаш, эъзозлаш, келажак авлодга етказиш", "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга мухаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида сухбат олиб борди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Учқудуқ туман "Айтим " мфй отинойиси М .Жабборова "Айтим" мфйда яшовчи хотин-қизлар билан " Шукроналик", "Ажримларни олдини олиш, оила муқаддас, эр-хотин қайнона ва келинлар ўртасидаги низолар оилаларда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигига сальбий таъсир кўрсатувчи холатларни бартараф этиш " мавзуларида сухбат олиб борди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 17- ноябрь санасида "Мустақиллик "мфй аёллари ўртасида имом хатиб аёл қизлар масалалари ёрдамчиси О. Тўрақулова "Қудачилик одоби",  "Фарзанд неъмати ва унинг одобига аҳамиятли бўлиш",
"Фарзанд тарбиялашда оналар заковати", "Миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш", "Диний марака маросимларни Ҳанафийлик мазҳаби,  мотуридийлик таълимоти асосида, миллий  ва диний урф одатларимизга хос равишда олиб бориш",  "Шукроналик тўйғусини уйғотиш", "Маърака маросимларни қисқартириш ва исрофгарчиликсиз ўтказиш", "Бидъат хурофотларни олдини олиш" мавзуларида суҳбатлашди .
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 16-санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 28-майдаги қарори асосида "Буюк ипак йўли" мфй да яшовчи нуроний отахону, онахонларни миллий урф одатларимиз, қадриятларимизни ўрганмоқ, хамда буюк алломаларимиз тарихи уларни илмий асарларини ўрганмоқ борасида отинойи Хусенова Н ва маҳалла фаоллари ва нуронийлар биргаликда Самарқанд вилояти бўйлаб саёхат ташкил этилди Мароқли дам олиб келинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
16.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳар."Юлдуз"МФЙ 23-уй 50-хонадонда яшовчи оила 1976 йилда туғилган Жумаев Фурқат Саидович ва унинг турмуш ўртоғи  1976 йилда туғилган Хўжаева Шахло Исмоиловналарнинг ўзаро оилавий келишмовчилиги маҳаллада муҳокама этилди, оилани яраштириш чоралари кўрилмокда.
Шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
17.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "ТСҚ"тиббий  санитария қисми  ходималари  билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова  "Оилада  қайнона келин муносабатлари", 
"Ўсиб келаётган ёш авлодни  ватанга,  жамиятга мухаббат,  садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти",  "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни,  эр ва хотинни бурч вазифалари", "Қиз бола тарбияси",  "Шукроналик" мавзуларида суҳбат ўтказди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш