2023-йил 15 ноябр.
Маҳалламизнинг аёлларга ибрат олса арзигулик оила Малоҳатни хонадонига бордик. Маҳалла аёлларини курпа -тӯшакларини тикиб элга манзур бӯлмоқда.
Гулистон МФЙ отинойси Саматова Хадича.
2023 - йил 15 - ноябр.
Ғалабек маҳалла аёллари билан
"Эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг
салбий оқибатлари"
ҳамда " Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳббатли ва садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакиллантириш борасида тушунчалар бердим.
Ғалабек Мфй отинойиси
Асомова Шоҳиста .
15-ноябр санасида Хатирчи тумани
Уйшин мфй раиси Шоназаров Ахмат билан биргаликда кам таъминланган оилалар, темир дафтарда турадиган аёллар билан суҳбат ўтказдик. Уларнинг яшаш шароитлари, оилавий муҳит барчаси ўрганилди. Маҳалла тамонидан қилинаётган моддий ёрдам барча кам таъминланган оилаларга берилаётганлиги айтилиб ўтилди.
Отинойи Пардаева С.
Жорий йилнинг 15-ноябр санасида Каттасой мфйга, мфй хотин-қизлар фаоли, хоким ёрдамчиси, туман бош отинойси Раззақова Раъно. Олмазор қишлоғига Шермат ота хонадонига бордик. Келини билан қайнона ўртасида оилавий можора бўлган. Қайнонани, қайнотани эшитдик арзимас оиловий можаро келинни ҳам, куёвни ҳам эшитдик, тўқликка шўхлик. Бир ўғли ва эгиз ўғил қизчаси бор экан. Ношкурлик қайнона ҳам, келин ҳам гапдан қолмайди. Биринчи келинга обдан тушунча бердик, кейин қайнотага тушунтирдик.
Хатирчи туман бош отинойси Раззақова Раъно.
2023 - 15 - ноябр.
Бунёдкор мах,алла аёлларига
" Оналар ýртасида ýсиб
келаётган ёш авлодни Ватанга мух,аббатли ва садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш,
соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, аёлларга хос масалалар, маьрифатга ва саодатга элтувчи
"Мýминалар" Х,идоят"
журналига обуна бýлишга тарғиб қилдим.
Бунёдкор Мфй отинойиси Олимова Шахзода.
2023 йил 15 ноябр
Боғишамол маҳалласида бир груҳ маҳалла аёлларга Ханафий мазҳаби ҳамда Мотурудийлик таълимоти асосида миллий урф одатларга мос равишда ӯтказишни суҳбатлашиб олдим .. Исрофгарчиликсиз ихчам ва миллий урф одатларга мос равишда бӯлса, катта чиқим ҳам исрофни олди олинар эди .Бу ӯринда исрофга аёллар етакчи эканлигини эркакларни ҳам йӯл га солишга илғор эканлигини тан олиш керак аввал аёлларимизни тарбиялаб бидъат ва хурофатларга чек қӯйиб соф ислом динининг инсонпарварлик бунёдгорлик сари илдам қадам ташласак яхши бӯларди деб аёлларимиз ҳам маъқулладилар.
Суҳбатимиз манфаатли бўлди .
Боғишамол маҳалласи отинойиси Ибрагимова Гулнора.
Жорий йилнинг 15 ноябр куни аёллар билан соғлом турмуш тарзи, фарзанд тарбияси, қайнона келин муносабатлари хақида тарғибот ишлари олиб борилди. Хончарбоғ маҳалласи отинойиси Иботова Г.
Жорий йилнинг 15 ноябр куни хонадонларни тоза ва озода тутиш, уйлар атрофини ободонлаштириш ишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди, тарғиботда маҳалла раиси Алиев Рустам, маҳалла фаоли Рахматова Холида ва отинойи Иботова. Г иштирок этди.
Хончарбоғ маҳалласи отинойиси Иботова Г.
Навоий шаҳар Орзу ва Тараққиёт мфй отинойиси Усмонова. Г Гулистон деҳқон бозорида "Бир ҳадис шарҳи" мавзусида маъруза ўқиди.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ да Гулбоғ 160-уйда яшовчи оила ажрим ёқасига келиб қолган. Оиласида етишмовчиликлар туфайли болаларига нафақа олиш учун ариза билан мурожаат қилди. МФЙ аризани қабул қилди.
МФЙ отинойси Қулбобоева Мавлуда.
Навоий шаҳар Тараққиёт МФЙ га қарашли Ватанпарвар кўчаси 46-уй 13-хонадонда яшовчи Қувондиқова Азизага маҳалла отинойиси Г.Усмонова томонидан хотин
қизларнинг жамиятда ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан муҳтарам президентимиз томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёзлар тўғрисида шунингдек оилада аёлнинг ўрни ҳақида суҳбат олиб борди.
Жорий йилнинг 15- ноябр куни Навоий шаҳар Алишер Навоий жомий масжидида "Умра" сафарига кетаётган онахонга "Умра"сафари одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунча берилди.
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурханова.
Навоий шаҳар "Хумо"мфй ижарада яшовчи эр ва хотин ўзаро келишмай қолган.Уларга"Оила муқаддаслиги"," Эр ва хотиннинг ҳақ ва ҳуқуқлари "ва ўсиб келаётган фарзандларга ота- онанинг ўрни кераклиги тушунтирилди. Отинойи М. Акатова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги