Жорий йилнинг 07.10.2023 санасида, ЎМИ вилоят вакиллиги хотин-қизлар бўлими, хожионалар, хомийлар ҳамкорлигида, боқувчисини юқотган 35 нафар болаларга муборак раббиъул аввал ойи муносабати билан эҳсон дастурхони ташкил этилди. Болалар ва оналарини кўнглини хушнуд этувчи бу тадбир ўксик қалбларга олам-олам қувонч бағишлади. Боқувчисини юқотган фарзандлар, бир лаҳза бўлсада қувноқ оҳанглар, куй ва қўшиқ, ўйин кулгулар оғушида барча ташвишларини унутишди. Тадбир давомида ташриф буюрган болалар ва уларни оналарига хомийларимиз томонидан совға ва ҳадялар улашилди. Тадбир сўнгида хожионаларимиз томонидан юртимиз, раҳбариятимиз ва ташкилотчиларимиз ҳақларига кўпдан кўп дуолар қилинди. Болажонларимиз бир олам қувонч ва таасуротлар билан уйларига хурсанд ҳолда қайтишди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги